МСКнинг собиқ етакчиси Туйгунаали Абдраимов 30-июнга қадар қамоққа олинди

159

Биринчи май туман судининг матбуот хизмати Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Туйгунали Абдраимов тергов ишлари тугагунга қадар қамоққа олинганини билдирди. У 30-июнгача МХДҚнинг ТИЗОсида бўлади.

Маълумотга кўра, терговчининг Абдраимовни қамоққа олиш бўйича аризасини туман судининг судьяси қаноатлантирди.

Абдраимов махсус хизмат тарафидан «Лавозимини суиистеъмол қилиш»да гумонланиб 30-апрелда қўлга олинган.

МХДҚ Абдраимов Марказий сайлов комиссиясини бошқариб турганда лавозимидан фойдаланиб Иссиқота туманининг Жээк қишлоқ ҳукуматининг масъул ходимларини 11,2 гектар чиқинди ерини 95% акциясини ўзига тегишли «Қайнар» ишхонасига «қайтарилмаслик шарти билан беришга мажбурлаганини» маълум қилган.

Тергов фарази бўйича, «Қайнар» компанияси чиқиндини утилизацияламаган, фақатгина чиқинди ташловчи жой уюштирган. Маиший техникаларнинг қаттиқ қолдиқларини йўқ қилиш бўйича санитария нормалари сақланмаган. Қант шаҳрининг мэрияси эса бу мақсадда «Қайнар» ишхонасига 2015-йилдан бери ҳар ойда 250 минг сом тўлаб келган.

Абдраимовнинг ўғли «Азаттык»қа МХДҚ ходимларининг отасини «суҳбатлашишга» деб олиб кетиб, кечки соат 12да 48 соатга қамаганини айтган. У «чақирув қоғози келмаганини ва адвокат ёллашга улгурмай қолишганини» билдирган эди.

«Ноқонуний бойиш» ҳамда «Ҳукуматни куч билан босиб олиш»

2021-йилнинг 20-сентябрида Туйгунали Абдраимов «Ноқонуний бойиш» иши бўйича МХДҚ тарафидан қўлга олиниб, саккиз соат сўроқ берган. Унинг офисида ва уйида тинтув ўтказгани айтилган.

15-сентябрда Абдраимов «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» иши доирасида тергов хизматига етказилиб, сўроқ бериб чиққан. Ўша куни у билан бирга бир неча сиёсатчи ҳам мазкур иш бўйича тергов қилинган.

Абдраимов ўзи сўроққа олиниши «асоссиз» бўлганини айтиб, «бу сиёсий тазйиқ» деб билдирган.

Кейинчалик Абдраимовнинг ва бошқа сиёсатчиларнинг сўроққа олинишига маданият ходимлари тарафидан йўлланган хат сабаб бўлгани билдирилган.

Хатда Абдраимов, ўша вақтдаги депутатлар Бакит Жетигенов, Жанар Акаев, ИИВнинг эски ўринбосари Қурсан Асанов, депутат Алтинбек Сулайманов, аввалги депутатлар Исмаил Исаков, Ахматбек Келдибеков, Жилдизкан Жолдошова ҳамда «Улуу Қирғизистон» партиясининг вакили Азамат Мусакеев бош бўлган фуқаролар 17-сентябрь күни юз минг киши билан митинг ўтказиб, ҳукуматни алмаштирмоқчи бўлгани ёзилган. Шу сабаб уларга қаттиқ чора кўриш талаби қўйилган.

Аммо хатнинг муаллифлари экани айтилган одамлар сўроқнинг эртасига мурожаатининг биринчи бети ўзгартирилганини, асл нусхасида сиёсатчиларнинг исми аталмаганини айтишган.

Катта митинг бўлади дейилган 17-сентябрда собиқ прездиент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари эса — унинг ичида Туйгунаали Абдраимов — Ала-Тоо майдонижа «сиёсий тутқунлар»га бағишлаган бадиий-норозилик акциясини уюштирган. Унга юзга яқин киши қатнашиб, акцияда Атамбаевнинг қизи Алия Шагиеванинг сурат кўргазмаси ўтган.