«Азовстал»даги эвакуация, Львовни айланган Анжелина Жоли ҳамда 4,5 млн тонна буғдой

273

Украинада рус ҳарбийларининг тўлиқ кўламдаги ҳужуми давом этмоқда.

БМТнинг маълумотига кўра, 29-апрелда Мариуполдаги «Азовсталь» заводининг ҳудудидаги тинч аҳоли эвакуация қилина бошлади. Reuters нашрининг маълумоти бўйича, эвакуацияга Украинанинг, Россиянинг ва Қизил Хоч ташкилотининг вакиллари қатнашмоқда.

Россиянинг Мудофаа вазирлигининг дастлабки маълумоти бўйича, 80 нафарга яқин киши рус ҳарбийларининг назоратидаги «ДХР» деб аталган ҳудудга чиқарилган.

Россия ҳарбийлари украиналикларнинг бир қисми хавфсиз жойга чиқарилиши билан дарҳол «Азовсталь» заводининг ҳудудига отишни қайта бошлашган. Мариуполдан эса тинч аҳолини хавфсиз жойга чиқариш бўйича навбатдаги тадбир 2-майга жилдирилган.

Украин нашрлари билдиришича, 28-апрелга ўтар кеча рус аскарлари «Азовсталь» госпиталига авиация бомбаларини ташлашган. У ерда тинч аҳоли ва ҳарбий ходимлар даволанаётган бўлган.

БМТнинг кўнгилли элчиси, актриса Анжелина Жоли 1-майда Львов вилоятидаги Борислав шаҳрига келди. У ердан актриса Луганск вилоятидан эвакуацияланган болалар яшаётган «Гармония» реабилитация марказига борди.

Бундан ташқари, Жоли Львовда кўнгиллилар ва қочқинлар билан учрашди. У Россиянинг ҳужумида ярадор бўлган болалар даволанаётган касалхонага ҳам борган.

Россия ИИВнинг етакчиси Сергей Лавров рус ҳарбийлари Украинадаги уруш ҳаракатларини қайсидир бир санага, жумладан 9-майга мўлжаллаб «атайлаб тўғирламайди» деб билдирди. Айни вақтда Москва Украина ўз ихтиёри билан қаршилик кўрсатишни тўхтатишини истайди.

Ташқи ишлар вазири Россия Украинада режимни алмаштиришни кўзламаганини ҳам билдириб, бундай «усул Америкага ҳос» деб қўшимча қилди.

«Украинанинг шарқида яшаганларнинг хавфсизлигини таъминлашни истаймиз. Улар бу давлатда милитаризацияга ҳам, нацификация ҳам учрамаслиги керак. Украинанинг ҳудуди бўйича эса Россия Федерациясига ҳеч қандай хавф туғилмайдиган шаклда бўлиши муҳим», — деди Лавров.

Бундан ташқари, Лавров рус томони Зеленскийдан таслим бўлишни талаб қилмаганини, аммо ўз армиясига ва украиналикларга «қаршилик кўрсатишни тўхтатишга» буйруқ беришини талаб қилаётганини қўшимча қилди.

1-майда Россиянинг 18 шаҳриа Украинадаги урушга қарши чиққан 200дан ортиқ одам қўлга олинди. Акцияга чиққанларнинг аксарияти Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида қўлга олинди. Бундай маълумотни 2-майга ўтар кеча «ОВД-Инфо» ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳаси эълон қилди.

БМТнинг Бутун жаҳон озиқ-овқат дастурининг вакили Мартин Фрик деярлик 4,5 млн тонна буғдой Украинанинг портларидан чиқа олмаслигини билдирди. Бунга денгиз портлари ёпиқ бўлгани сабаб.

Фрик уруш бошланишидан аввал Украина буғдойнинг ва жўхорининг энг йирик экспортёри бўлганини, аксарият давлатлар мазкур маҳсулотларга боғлиқ эканини таъкидлади.

«Очарчилик қуролга айланмаслиги керак», — деди Фрик глобал озиқ-овқат инқирозини енгиллатиш учун украин озиқ-овқатини етказиш йўлини очишга даъват қилиб.