Садир Жапаров: Байсалов демократик, Бейшеналиев эса ўз ишини биладиган амалдор

266

Садир Жапаров «Кабар» давлат агентлигига берган интервьюсида жамоатчиликнинг вазир Алимқадир Бейшеналиевга ва вазирлар маҳкамасининг етакчи ўринбосари Эдил БАйсаловга нисбатан айтган танқидларига муносабати қандай эканини айтиб берди. Журналист президентга амалдорларни «ортиқча мақташ», «ўзбилармонлик»да ҳамда «қонунларни менсимаслик»да айблашаётганини айтди.

«Эдил Байсаловнинг ўз дунё қараши бор. Кўп нарсани очиқ айтади. Бировга ёқадими-ёқмайдими, унга эътибор қилмайди. У анча демократ амалдор. Бизда демократия. Ҳамма таклифини, ўз фикрини ўртага ташлайди. Уни муҳокама қиламиз. Маъқул келса, қабул қиламиз. Ёқмаса, инкор қиламиз», — деб жавоб берди президент.

Алимқадир Бейшеналиев эса, президентнинг фикрича, «чиройли гапира олмайдиган вазир, аммо ишнинг кўзини билган раҳбар».

«Шунинг учун этика борасида камчиликлари бўлса ҳам, кўз юмиб келамиз. Қилган иши халқ учун бўлса бўлди», — дейди президент.

Байсалов, Бейшеналиев ва фуқароларнинг танқиди

Эдил Байсалов билан Алимқадир Бейшеналиев кўп ҳолларда жамоатчиликнинг танқидига дучор бўлади.

Яқиндагина вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов ҳукуматнинг бошчиси Ақилбек Жапаровга «ичи куйганлар» ҳақида Фейсбукда пост ёзган.

«Ҳозир қирғизистонликларга айтмоқчи бўлганим: яхшиликдан умид узманглар, икки Жапаровнинг соғлиғини тиланглар, фитначиларга қулоқ солманглар! Бари яхши бўлади!», — деган у вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров ва президент Садир Жапаров ҳақида айтиб.

Бу постдан кейин ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари Байсаловни ортиқча ҳушомадгўйликда айблашган.

Нафақа тизимини ислоҳат қилиш масаласи бўйича эса парламент тингловида Байсалов фуқаролар пенсиясига пул тўплаши керак, давлат уларга бир тийин пенсия қарз эмас деб билдирган. Бу баёнот жамоатчиликда норозиликларни туғдиргандан кейин амалдор интервью бериб, пенсия ҳақидагина айтганини тушунтириб берган.

Алимқадир Бейшеналиев эса охирги бир неча ойда тиббий муассасаларнинг етакчиларига нисбатан бир қатор баёнотлар қилишга улгурган. Бу ҳам жамоатчиликда норозиликларни пайдо қиган.

Бош прокурор Қурманкул Зулушев 6-апрелда назорат органи вазирлар маҳкамасига соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиевни тартиб жавобгарлигига жалб қилиш таклифини киргизганини билдирган. Зулушев амалдор судлар ҳақида нотўғри гаплари учун ҳайфсан олиши керак деб таъкидлаган.

Прокуратура Бейшеналиевга март ойида ҳам таласликлар ҳақида ва жарроҳ Алмазбек Исманкуловга телефон орқали сўзлашувда айтган сўзлари учун огоҳлантириш берган. Вазир бунга халққагина бўйсунишини, таласликлар ҳақида айтганда травматолог Сабирбек Жумабеков ҳақидагина гап бўлганини айтиб жавоб берган.

Кейин вазир сўзларини нотўғри таҳлили қилишганини билдирган. У қонун бўйича жавобгарлигини президентгина қабул қилади деб айтишни истаганини маълум қилган.

«Менинг айтганларимни нотўғри таҳлил қилиб олишади, бу янгилик эмас. Бироқ бундан ҳам сабоқ оляпман — фикримни тўғри айтишни ўрганяпман», — деган вазир.