Президент Садир Жапаров Жалолободга бензин ташиб келиш бўйича тендерларни Тай-Мурас Ташиевнинг компанияси ютаётганида қонун бузиш ҳолати йўқ деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига берган интервьюсида айтди.
Тай-Мурас — Жапаровнинг сафдоши, МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиевнинг ўғли.
Аввалроқ Temirov LIVE таҳририятининг журналистлари Тай-Мурас Ташиевга тегишли «Мока Групп» компанияси жорий йилнинг баҳор вақтида Жалолободда бензин етказиб бериш бўйича тендерларни юта бошлаганини аниқлашган.
Шу билан бирга, Тай-Мурас Ташиевнинг «Мока Групп» компанияси танловнинг ягона иштирокчиси бўлган.
Жапаров журналистлар эълон қилган маълумотларни шахсан ўзи текшириб, Жалолободда озроқ маблағ учун уч тендер ўтказилганини аниқлаганини билдирди.
«Бундай кам маблаққа ҳеч ким тендерга қатнашмайди. Миллиардлаган долларларга савдо қилган “Газпром” қатнашармиди?» — деди президент.
Унинг айтишича, муниципалитетлар ўзлари «Мока Групп» компаниясидан тендерга қатнашишини илтимос қилиб, бензинни 67 сомдан сотиб олишган. Жапаров ёқилғи қуйиш жойларида 1 литр бензиннинг баҳоси 69 сом туришини қўшимча қилди.
«Агар бу баҳодан қиммат сотиб олса, у ҳолда чиқим қилдинглар деб [компания етакчилигини] тергов қилса бўларди. Шу ўринда халққа бир нарсани тушунтириб қўяйин. Агар юқоридаги давлат идоралари тендерсиз 67 сомдон эмас, 17 сомдан сотиб олса ҳам, ҳуқуқ тартибот органлари тендерсиз сотиб олгансан деб жавобга тортган бўлар эди. Чунки тендер деган қонун бор», — деди Жапаров.
Жапаров яқиндагина «Давлат харидлари ҳақида»ги қонунга қўл қўйганини қўшимча қилди. Президент бу қонун давлат органларига «бош оғриқ бўлмайди», тендер тизимини бартараф қилади деб ҳисоблайди.
Давлат харидлари ҳақидаги қонунга кўра, компаниядага давлатнинг улуши 50% ёки ундан юқори бўлса, давлат харидлари сайтидаги тендерга қатнашмайди. Жапаров схаридларни соддалаштирдик дегани билан фуқаролик жамияти бу ҳужжатга қарши чиққан.
Мурожаатда фаоллар янги қонун қабул қилинса, коррупция кўпайиб, давлат улуши бор компаниялар билан ишхоналарни назорат қилиш сусаяди деб тушунтиришган.
Бундан ташқари, фаоллар камчилик қатори сотиб олишлар ёпиқ ўтишини, шунингдек шаффофлик йўқлигини танқид қилиб, бизнес жамиятининг ишончини йўқотатди деб таъкидлашган.