Масадиков Жапаровнинг махсус топшириқлари бўйича махсус вакили бўлиб тайинланди

262

Президент Садир Жапаров Таалатбек Масадиковни ўзининг «махсус топшириқлари» бўйича махсус вакили қилиб тайинлади. Масадиқовни тайинлаш бўйича фармонга президент 25-апрелда қўл қўйди.

Яна бир фармон билан президент Масадиқовни Хавфсизлик кенгашининг етакчи ўринбосари лавозимидан бўшатди. Айни вақтда президентнинг сайтида Масадиқов махсус вакилнинг хизматида нима иш қилиши айтилгани йўқ.

Масадиқов Хавфсизлик кенгаши етакчисининг ўринбосарлигига 2021-йилнинг июлида келган. У халқаро жанжаллар масаласи бўйича эксперт.

Масадиқов БМТда ишлаб, 2009-2013-йиллари ташкилотнинг Афғонистондаги махсус сиёсиё миссиясини бошқарган.

У Хавфсизлик кенгашининг раҳбар ўринбосари лавозимига келгандан кейин 2021-йилнинг ноябрида Афғонистонга бориб, давлатни назоратга олган «Толибон» ҳаракатининг вакиллари билан учрашган.

«Толибон» — радикал ислом ҳаракати, унга Қирғизистонда ва бир қатор давлатларда тақиқ қўйилган ва террористик деб топилган.

Қирғизистон «Толибон» тарафидан тайинланган ҳукумат билан расмий учрашув ўтказган Марказий Осиёдаги биринчи давлат бўлган. Ўшанда қирғиз ҳукумати учрашувни алоқа ўрнатиш деб атаган.