Соғликни сақлаш вазирлиги 19-апрелдан 25-апрелгача Қирғизистонда COVID-19 билан оғриганлар орасида ўлим ҳолати кузатилмаганини билдирди.
Вазирликнинг маълумотига таянсак, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирусдан умумий 2 991 киши вафот этди.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафтада ўлка бўйича 10 одам COVID-19 юқтирганини маълум қилди. Пандемия бошлангандан бери ўлка ҳудудида 200 990 одамга вирус юққан.