Бир пост билан: Президент Ақилбек Жапаровнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни инкор қилди

307
Акилбек Жапаров ва Садир Жапаров. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров хизматдан кетмайди. Бу ҳақда президент Садир Жапаров 24-апрелда ўзининг расмий Фейсбук саҳифасида билдирди.

«Шундай миш-миш гапларни, интригаларни кимлар тарқатяпти? Алмашмайди ҳеч қандай», — деб ёзди у.

Президент бу фикрини Киргизбек Залкарбай исмли Фейсбук фойдаланувчининг ёзганларига жавоб сифатида ёзди. Залкарбай «минкаб раиси  алмашади» деган шивир-шивирлар бўлаётганини айтиб, «янги раҳбар» сифатида Улукбек Кочкоровни ва Урмат Барктабасовни таклиф қилган.

Шу йилнинг февралида президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев ҳам Акилбек Жапаровнинг ҳукумати «узоқ муддат ишлайди» деб билдирган.

У минкаб олдида «машаққатли вазифалар турганини» айтиб, президентда минкабнинг бир аъзосининг жавобгарлигини кўриб чиқиш ҳуқуқи борлигини таъкидлаган.

Акилбек Жапаров бошчилигидаги ҳукумат таркиби 2021-йилнинг октябрь ойида тасдиқланган. Жапаровни ҳукумат раҳбарлигига президентни ўзи таклиф қилиб, у «2022-йили ғазнани 400 миллиард сомга кўтараман деб ваъда берди» деб билдирган.