Монголияда ўтган Осиё чемпионатида Улукбек Жолдошбеков бронза медальга эга бўлди

Қирғизистонлик спортчи Улукбек Жолдошбеков Монголияда ўтган кураш бўйича Осиё чемпионатида 61 кг оғирлик категориясида бронза медали соҳиби бўлди.

Кумуш медаль учун бўлган курашда қирғизистонилк полвон ҳиндистонлик рақибини 6:4 ҳисобида енгди.

Бу мусобақада Қирғизистонга 12 медаль тушди.

Аёллар курашида Айпери Медет қизи (76 кг) олтин, Мээрим Жуманазарова (68 кг оғирликкача) ва Айсулуу Тинибекова (62 кг гача) кумуш медаль олишди.

Эркаклар орасида олтин Жоламан Шаршенбеков (60 кг), Тинар Шаршенбеков (63 кг гача) ва Акжол Махмудов (77 кг гача) олтин олди. Эрназар Акматалиев (70 кг гача) кумуш, Алмазбек Сманбеков (57 кг гача), Адилхан Нурланбеков (72 кг гача), Узур Жусупбеков (97 кг гача) ва Роман Ким (130 кг гача) бронза медалларига эга бўлишди.