Рўйхат: Иккинчи дунё урушида асирга тушиб, Норвегияда вафот этган қирғизистонликлар

309

Қозоғистоннинг Норвегиядаги элчилигининг маслаҳатчиси Талгат Жумагулов иккинчи жахон урушида асирга тушиб, Норвегия ҳудудида вафот этган қирғиз аскарлари рўйхатини эълон қилди.

У уруш йиллари Норвегияга 100 минг атрофида совет тутқунлари «олиб келинганини» таъкидлади. Уларнинг орасидан 15 мингга яқин одам вафот этган.

«Бугунги кунда krigsgraver.no (норвегиялик Falstadsenteret маркази тайёрлаган) сайтида 7000га яқин асркаларнинг номи айтилган. Охирги уч йилда Осло шаҳридаги Қозоғистон элчилиги қозоғистонлик ҳарбийларни аниқлаш учун бу база билан биргаликда ишлашган, сабаби уларнинг бари бедарак йўқолган деб айтилган», — дейилади билдирувда.

Жумагулов бошқа постсовет республикаларнинг қурбон бўлган аскарлари ҳақидаги маълумотларни алоҳида йиғишга қарор қилганини айтади. Бу сафар у қирғизистонлик ҳарбийлар «бўлиши тўлиқ эҳтимол» дейилган исмларнинг рўйхатини маълум қилди.

Жумагуловнинг айтишича, бир қанча аскаоларнинг Қирғизистонга тегишли эканини яқинда рақамли форматга солинган немис ҳужжатлари асосида аниқласа бўлади.

«Масалан, аскарнинг ватанидаги уйининг манзили билан аниқласа бўлади (“Фрунзе шаҳри” ёки “Фрунзе вилояти”, кўпинча тушунарсиз ёзилиб, республикаси кўрсатилмаган). Бу вақтда ҳар бир ҳужжат билан алоҳида ишлаш керак. Иккинчи масала — аскарнинг номига қараб уни қайси давлатга ёки миллатга қарашли эканини аниқлаш. Масалан, Лиллехаммер шаҳрида “Симбай Айдаралиев” исмли ҳарбий дафн қилинган. Номи ўзгариб кетиши ҳам мумкин, Қозоғистоннинг маълумот базасида ўхшашлик йўқ. Россия порталларида (“Мемориал”, “Память народа”) Ўш вилоятидан келган кейин бедарак йўқолган “Суйумбай Айдаралиев” исмли аскар кўпроқ мос келади», — деб тушунтирди у.

Жумагулов 1945-йили йили ҳалок бўлганларни топиш қийин, сабаби «немислар» тўлиқ картотекани 1944-йилнинг охиригача тўлдиришган.

«Таклиф қилинган рўйхат аскарларнинг авлодларини, қариндошлари ва яқинларини топишга, шунингдек бундан кейинги текширувларга ва уларнинг ёрқин хотирасини мангу қолдиришга ҳисса қўшади деб ишонаман», — деб таъкидлаб, кейин қурбон бўлган қирғизистонлик аскарларнинг исмларини келтирди:

  • Николай Семёнович Агошкин, 1922-йили 15-февралда Чуй вилоятининг Сокулук қишлоғида туғилган. 1943-йили 13-апрелда вафот этган;
  • Симбай Айдаралиев (Суйумбай Айдаралиев бўлиши мумкин). 1915-йили туғилган. 1945-йили 11-апрелда вафот этган;
  • Жанабек Арапов . 1945-йили вафот этган;
  • Семён Федорович Караулин. 1916-йили Иссиқкўл вилоятининг Туп қишлоғида туғилган. У 1942-йили 8-декабрда вафот этган.
  • Павел Поликарпович Кислицин. 1906-йили Фрунзе шаҳрида туғилган. 1942-йили 11-ноябрда вафот этган;
  • Алексей Романович Кононенко. 1912-йили Чуй вилоятининг Вознесеновка қишлоғида туғилган. 1943-йили 20-июнда вафот этган;
  • Трофим Егорович Кулаков. 1913-йили Иссиқкўл вилоятининг Раздольное қишлоғида туғилган. 1943-йили 17-февралда вафот этган;
  • Жолдошбек Мисабеков (номи ўзгариб кетган бўлиши мумкин). 1945-йили вафот этган.
  • Сатик Нурунбетов. 1916-йили Бешқишлоқ қишлоғида туғилган. 1943-йили 31-декабрда вафот этган;
  • Владимир Фомич Морозов. 1906-йили Фрунзеда туғилган. 1943-йили 30-майда вафот этган;
  • Барделек Олурбек (Бердибек Омурбеков бўлиши мумкин). 1945-йили 26-июлда дафн қилинган;
  • Яков Иванович Павленко. 1901-йили Чуй вилоятининг Камишановка қишлоғида туғилган. 1944-йили 9-августда вафот этган;
  • Михаил Михеевич Рузанов. 1919-йили Константиновка қишлоғида туғилган. 1943-йилнинг 10-декабрида вафот этган.
  • Владимир Петрович Суховенко. 1922-йилнинг 20-январида Иссиқкўл вилоятининг Михайловка қишлоғида дунёга келган. 1943-йилнинг 10-декабрида вафот этган.
  • Ауган Тикабаевич Тухамбаев. 1916-йили Талас вилоятида туғилган. 1943-йилнинг 24-майида вафот этган.