Бош прокуратура МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевни сўроққа чақирди

309

Миллий хавфсизлик давла қўмитасининг раиси Қамчибек Ташиев бош прокуратурага сўроққа чақирилди. Ташиев сўроққа чақирилганини «Клооп»нинг мухбирига бош прокуратуранинг матбуот хизмати тасдиқлади. 

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, МХДҚ раиси 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича гувоҳ сифатида чақирилган. Ташиев 2010-йили «Ата-Журт» партиясидан Жогорку Кенешнинг депутати бўлган.

Июнь воқеалари бўйича иш асосида 2022-йилнинг январь ойида Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Азимбек Бекназаров прокуратурада сўроқ қилинган.

2010-йили Бекназаров ярим йиллик муддатга ижройи ҳукумат вазифасини олган Муваққат ҳукумат етакчисининг ўринбосари бўлган. Шу билан бир вақтда Бекназаров прокуратура ва финполицияни бошқарган.

Этник тўқнашув

10-июндан 14-июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулотда ҳолат эълон қилинган.

Минглаган бинолар ёқилиб, ҳарбий хизматчилар билан милициянинг қурол-яроқлари ва махсус техникаси босиб олинган.

Июнь воқеасини ўрганган Кильюненнинг халқаро комиссиясининг маълумотида ҳалок бўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг орасидан 74%и ўзбеклар, 25% қирғизлар, қолган бир фоизи бошқа этник гуруҳларнинг вакиллари бўлган. Ҳалок бўлганларнинг 67%га яқини ўқдан жароҳатланган.

«Бу воқеалар давомида минглаган одамлар жароҳатланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1900 кишига касалхоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди деб айтишган. Бироқ жабрланганларнинг сони бундан анча кўп бўлиши мумкин. Шифохоналардаги айрим тиббий ёрдамлар рўйхатга олинган эмас», — дейилади комиссиянинг ҳисоботида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, Қирғизистон жанубидаги 2010-йилнинг июнь ойидаги қўзғалонида 426 киши вафот этган, мингдан ортиқ одам яраланиб, моддий зарар 2,2 млрд деб ҳисобланган.

2-апрелда президент Садир Жапаров миллий хавфсизлик давлат қўмитасига 2010-йилдаги июнь воқеаларига боғлиқ материалларни текшириб чиқишни топширган.

Бош прокуратуранинг 2020-йилдаги маълумотига кўра, ўлка жанубидаги этник тўқнашувдан 10 йил ўтгандан кейин 5,5 мингдан ортиқ жиноий иш қўзғалган. Бироқ фақат 360 иш фош қилиниб, 4 мингга яқин жиноий ишлар тўхтатилган.