«Доимо учрашиб, маслаҳатлашиб турамиз». Жапаров Ташиев иккиснинг алоқаси ҳақида

306

Президент Садир Жапапов «Кабар» миллий ахборот агентлигига батафсил маълуомт берди. МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев иккисининг муносабати ҳақидаги саволга «аввалгидай» деб жавоб берди.

«Аввалгидай, ҳеч хавотир бўлманглар. Доим ҳукумат раҳбари, вазирлар бўлиб йиғилиб, маслаҳатлашиб, сирлашиб турамиз», — деб жавоб берди Жапаров.

Жапаров билан Ташиев — сафдош эски дўстлардан. Улар бирга «Мекенчил» партиясини тузишган. Шунингдек, 2010-йили Жогорку Кенешга «Ата-Журт» партиясининг сафида бирга келишган.

Икки дўст яна бир эсда қоларли воқеани бошдан ўтказишган — улар 2012- йили «Кумтөр»ни миллийлаштиришга бағишланган митингда Оқ уйнинг тўсиқларидан сакраб ўтишга ҳаракат қилгандан кейин ушланган.

2020-йили октябрь воқеаларида тарафдорлари Жапаровни қамоқдан бўшатган. Кўп ўтмай у ўзини бош вазир деб эълон қилган. Кейин Жапаров президент вазифасини вақтинча бажарувчи хизматини эгаллаган, Ташиевни МХДҚ раиси қилиб тасдиқлаган.

Жапаров президент бўлиб келгандан бери вазирлар махкамасининг таркиби бир неча марта алмашти, бироқ Ташиев ўз лавозимида ишлаб келмоқда.