Талас вилоят прокуратурасининг ходимлари «Северэлектро» ишхонасининг Талас филиалига қарашли Манас туман электр тармоқлари (ТЭТ) ишхонасида коррупция схемасини аниқлашди. Мазкур ТЭТнинг масъул тўрт ходими қўлга олинди. Бу ҳақда 25-апрелда бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилди.
Назорат органининг маълумотига кўра, Манас ТЭТнинг ходимлари маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг масъул ходимлари билан бирга абонентлар тўлаган пулни «XENON ва IBS базаларига солмай, ўзлаштириб олишган. Бу пулнинг ўрнини бюджет ҳисобидан тўлдириб келишган».
Давлатга келтирган зарар тахминан 2 млн 800 минг сомдан ортиқ дейилмоқда. Бу факт бўйича «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғалди.
Прокуратура ходимлари томонидан «Северэлектро» ОҲЖнинг Манас ТЭТнинг Б.А.А. исмли бошчиси, О.А.О исмли электр энергиясини сотиш бўйича етакчисининг собиқ ўринбосари, У.Н.Н. исмли электр энергия сотиш бўйича собиқ муҳандис ва Покровка қишлоқ ҳукуматининг молия-иқтисод бўлими бошчиси Ж.К.Б. қўлга олинди. Қўлга олинганларнинг барчаси вақтинча сақлаш жойига киритилди.
MediaHub нашрининг суриштируви
Апрелнинг бошида MediaHub нашрининг журналистлари «Энергетика: миллионлик ўғирлик, қарзга ботган “ўлик жонлар”» деб аталган журналистик суриштирувни эълон қилишган.
Янги суриштирувда энергетиклар етакчилари билан тил бириктириб, коррупция схемалари орқали давлат бюджетидан миллионларни қандай чиқариб кетгани ҳақида айтиб беришган.
Журналистлар энергетиклар қарзларни икки схема билан кечаётганини аниқлашган. Уларнинг бири Гоголь ёзганидек «ўлик жонлар» деб аталади. Бу схема бўйича, электр энергияси учун ҳисоб квитанциялар электр энергиясидан фойдаланмаган йўқ абонентларга келади — ҳеч ким яшамаган уйга ёки ноаниқ манзилга ёзилади.
Журналистлар йирик миқдордаги ҳисоб квитанциялари ёзилган абонентларни топиб, ўнлаган коррупция фактларини аниқлашган.
MediaHub энергетика тармоғидаги йирик коррупция ҳақидаги суриштирувни эълон қилди
Президентнинг топшириғи
Президент Садир Жапаров Бош прокуратурага энергетика тармоғидаги коррупцияни фош қилишни топширган. У хавфсизлик енгашининг 2021-йилнинг 26-ноябридаги йиғинида бош прокурор Курманкул Зулушевга энергетика тармоғини текшириб чиқишни топширган. Унда Жапаров энергетикада миллионлаган қарздан кечган фактлар кўплигини айтган.
Ўтган йилнинг декабрида бош прокуратура «Ош электр», «Жалал-Абад электр», «Северэлектро», «Востокэлектро» давлат ишхонасининг масъул ходимлари электр энергиясига бўлган қарзларини ҳисобдан ноқонуний чиқариш бўйича доимий коррупция схемасини тузганини аниқлаган.
«Северэлектро», «Ош электр», «Жалал-Абад электр» ва «Востокэлектро»нинг ноқонуний ҳаракатлари сабаб 2016-йилдан 2020-йилгача 897,2 миллион сом қарз ҳисобдан чиқарилган. Бу факт бўйича «Коррупция» моддаси билан 4 жиноий иш қўзғалган.
Шундан бери бош прокуратура энергетика тармоғидаги қўлга олинган ходимлари ҳақида маълумот бериб келади. Уларнинг бир нечтаси айбини тан олиб, келтирилган зарарни тўлашган. Кейин қамоқдан чиқарилиб, коррупция бўйича қўзғалган жиноий ишлар судга юборилган.