«Сўз эркинлиги қонимизда бор». Болот Темиров ўзига қарши жиноят ишлари ҳақида

267

Суриштирувчи журналист Болот Темиров мурожаат қилиб, ҳуқуқ органи ходимлари қўзғаган жиноий ишлар ҳақида изоҳ берди. Журналист мурожаатини Temirov LIVE Ютуб каналига жойлаган.

Мурожаатда Темиров Москвада ўқишини тугатгандан кейин 2006-йили Қирғизистонга бутунлай кўчиб келганини айтди. Унинг айтишича, Қирғизистонда яшаб юриб давлатни ривожланиши учун ҳисса қўшиш имкониятларини излаган.

«Ҳозир мен нима мақсадда яшаб, нима учун жон беришга тайёрлигимни биламан. Менга жиноий ишлар очиб, жамоамга тазйиқ уюштираётганлардан мени фарқим нимада биласизларми? Улардан ғазабланмаганимда ва уларга ўхшаб ўч олишни истамаганимда. Сабаби мен анча олдин ўз манфаатимни ўйлашни унутганман. [...] Мен учун бунинг бари иккинчи режада, [менга] халқимизни алдашаётгани аҳамиятли. Мен коррупция ва оммавий ўғрилик — Қирғизистонни ривожлантирмаётган асосий тўсқинлик эканини биламан. Мен ва бизнинг жамоа коррупцияга қарши курашишни давом эттирамиз», — деди Темиров.

Журналист Қирғизистон эркин давлат эканини таъкидлаб, жамоасига тўкма оқин Болот Назаров қўшилганидан қувончда эканини қўшимча қилди. У Назаровнинг ёрдами билан ўлкада оқинларнинг тарихий ролини тиклашаётганини айтди.

«Сўз эркинлиги қонимизда бор, бу манасчи оқинларимиз орқали авлоддан-авлодга ўтиб келган. Тарихда улардан бошқа сўз эркинлигига катта аҳамият берган бошқа ҳеч ким йўқ», — деб қўшимча қилди у.

Темиров Қирғизистонда ўзгариш бўладиган вақт келганини, у сўз эркинлиги йўқоладими, йўқми кўрсатади деб ҳисоблайди.

«Сўз эркинлигини ҳимоя қилиб оламизни ёки бизга теигшили эканини билиб қолаверамизми. Қирғизистон ривожланадими ёки энди фирибгарлар билан аферистлар тўнаб кетадими. Гуллаб-яшнаган давлатда яшашимизга кўзим етади. Сўз эркинлиги — ўлканинг реал муваффақияти ва бунинг учун курашиш керак», — деди журналист.

Темировга қарши жиноий ишлар

Милиция суриштирувчи журналист Болот Темировга қарши тўрт жиноий иш очган. Бу журналист МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевнинг қариндошлари ҳақидаги суриштирув чиққандан кейин бўлди.

Темировга ноқонуний паспорт ва ҳарбий гувоҳнома олиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва гиёҳванд моддаларни тайёрлаш фактлари бўйича жиноий иш қўзғалган. Ички ишлар вазирлиги 21-апрелда ишларнинг бари бир текширувга бирлаштирилганини, ҳозирда Темиров улар билан танишаётганини айтган. Кейин иш судга ўтказиб берилади.

Тергов версиясига кўра, Темиров ўзида рус фуқаролиги бўла туриб Қирғизистон фуқаролигини олган, шунингдек бу фактни ҳисобга олганда давлат чегарасидан 50 мартадан ортиқ кесиб ўтган.

Темиров бу жиноий ишларни журналистлар гуруҳи МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг оиласини «ишларини» очиқлагани учун таъқиб деб атаган. Журналистнинг адвокатлари журналистга нисбатан қўзғалган жиноий ишларини «тўлиқ абсурд» деб аташган.