Айсулуу Тинибекова Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

246

Қирғиз полвони Айсулуу Тинибекова Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатида кумуш медал олди. У 62 килограмм оғирликда куч синашди.

Тинибекова ҳал қилувчи финалда япониялик полвон Нонока Озаки билан курашиб, 9:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Чорак финалда эса монголиялик спортчи Болдсайхани Хонгорзулгулни 7:3 ҳисобида ютган. Ярим финалда эса ўзбекистонлик Набира Эсенбаевани 6:0 билан ютиб, финалга йўлланма олган эди.

 

Бунгача Осиё чемпионатида қирғизистонлик полвонлар Жоламан Шаршенбеков билан унинг акаси Тинар Шаршенбеков ва Акжол Махмудов олтин медал олишган. Қизлар орасидаги курашда Айпери Медет қизи олтин, Мээрим Жуманазарова кумуш олган.

Айсулуу Тинибекованинг карьераси

Айсулуу Тинибекова биринчи марта 2012-йили Лондонда ўтган олимпиада ўйинларида 13-ўринни олган. 2013-йили Универсиаданинг бронза медалини олган.

2014-йили Осиё чемпионатида кумуш олса, Осиё ўйинларида бронза медали соҳибаси бўлган. 2015-йили яна Осиё чемпионатига қатнашиб, кумуш медал ютиб, 2016-2017-йиллари кетма-кет Осиё чемпиони бўлган.

Шунингдек, 2017-йили Ислом бирдамлик ўйинида олтин олиб, ўша йили Осиё чемпионатида кумуш, Жаҳон чемпионатида бронзани қўлга киритган.

Тинибекова 2018-2019-йили ўтган Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони. 2021-йили Жаҳон чемпиони бўлган.

2021-йили Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида олтин совринни олиб, яна чемпион бўлган.

Бундан ташқари, Айсулуу Тинибекова Польшада аёллар орасида ўтган «Poland Open-2021» эркин кураш бўйича халқаро мусобақада олтин медални олган.

Полвон қиз United World Wrestlingнинг дунёдаги энг яхши полвон аёлларининг рўйхати бошига кўтарилган.