Қирғизистон охирги бир ярим йилда деярлик 467 млн доллар кредит олди

290

Қирғизистон 2020-йилнинг октябридан бошлаб ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлари билан 758,3 млн долларлик шартномани имзолаган. Бу ҳақда 21-апрелда Молия вазирлигидан билдиришди.

Бу маълумотни вазирлик ўлканинг қарзи 1 млрд долларга кўпайди деб айтилган маълумотларни инкор қилиш учун тарқатди. Бунгача шундай маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Муассасанинг билдиришича, бу суммадан 466,8 млн доллар — кредит, қолган 291,5 млн доллари — грант. Вазирликдан Қирғизистон даромади паст ривожланиб келаётган ўлка бўлгани учун донорлар насияларни «анча енгиллаштирилган шарт билан» беришаётганини таъкидлашди.

«Пуллар кўпроқ ўлканинг инфраструктурасини ривожлантириш учун йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, йўлларни таъмирлашга, энергетика тармоғини ислоҳ қилишга, ижтимоий ташкилотларни қуришга, коронавирус пандемиясига қарши курашишга, тоза сув билан таъминлашга ва ирригация тизимини яхшилашга келмоқда», — деб тушунтиришди муассасадан.

Муассасадан моддий ёрдам фискал ва пул-кредит сиёсатини қўллаш учун бюджетга ёрдам сифатида берилаётганини ҳам қўшимча қилишди.

Қирғизистоннинг давлат — ички ва ташқи қарши — 2021-йилнинг охирида 436 млрд 270,7 млн сомни ($5 млрд 147 млн) тузган. Бу сумманинг 80%дан ортиғи ташқи қарз — 364 млрд сом.

Баридан давлат Хитойнинг Экспорт-импорт банкига (Эксимбанкга) қарзи — 152 млрд сомдан ошган.

Аввалроқ минкаб раиси Акилбек Жапаров ташқи қарз бўйича пуллар энг кўп тўланган вақт 2024-йилга тўғри келишини таъкидлаган — давлат ташқи насия берувчиларга 330 млн долларга яқин тўлаши керак бўлади.

Асосий саҳифадаги сурат: Unsplash / Engin Akyurt.