Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси карнавал костюмларини ижарага берувчи дўконларни «Z» белгиси туширилган кийимларни сотмасликка чақирди.
Махсус хизмат бундай белгиси бор кийимлар «миллатлар аро низони қўзғатишга» олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.
Шунингдек, МХДҚ фуқароларни 9-майда бўладиган «Ўчмас полк» юришига «Z» белгиси туширилган ҳарбий кийимларни кийиб чиқмасликка ундади.
«МХДҚ миллатлар аро низониг қўзғатишга йўналган ҳаракатларга Қирғизистон қонунлари асосида жавобгарлик кўрсатилганини эслатди», — деб ёзилади билдирувда.
Лотин алифбосидаги «Z» ҳарфи Россия аскарлари Украинага ҳужум қилган биринчи кунлардан бошлаб фойдаланади. Бу белгини кўпроқ Россиянинг ҳарбий техникасида кўриш мумкин.
Қирғизистон Россияни Украинага ҳужуми борасидаги масалада ўртоқлик позициясида турибди. БМТ бош ассамблеяси 2-мартда Украина бўйича резолюцияни маъқуллаб, Россияга Украинадаги аскарларини чиқариб, республикага қарши куч ишлатиш ҳаракатини тўхтатишни талаб қилган. Қирғизистон овоз беришдан сақланган.
5-мартда қирғиз ТИВ бошчиси Руслан Казакбаев россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувда Россия билан Украинани тинчликка чақириб, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга ундаган. Бундан ташқари, Казакбаев Қирғизистонни украин-рус музокаралари учун майдонча қатори таклиф қилган.
Президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг 9-мартдаги йиғинида Қирғизистон кичик давлат бўлгани учун урушни тўхтатишга таъсир қилолмаслигини таъкидлаб, Россия билан Украина масаласида «холис давлат бўлишимиз керак» деган.