МБ пул ўтказмаларни доллар билан беришни вақтинча тўхтатди. Янги қоидани айтиб берамиз

242

Миллий банк 18-апрелда чет ўлкадан ўтказилган пулларни олиш қоидаларига вақтинча ўзгартиришлар киритди.

Мақсад — ўлканинг ички валюта бозорини барқарорлаштириш ва нақд долларни ўлкадан чиқиб кетишини камайтириш.

Миллий банкдан «Клооп»га пул ўтказишлар тизимига қандай ўзгаришлар кирганини айтиб беришди.

Нима ўзгарди?

Марказий банкдан ўзгаришлар охирги вақтда ўлкага Россия ва Қозоғистондан АКШ долларида келган пул ўтказмалари кескин кўпайиб, мижозлар уни шу валютада беришни илтимос қилаётганига боғлиқлигини маълум қилишди. Ўзгаришларга кўра, энди ўтказилган пулни юборилган давлатнинг валютасида ёки миллий валютада (сом) олса бўлади.

«Агар пул Россиядан юборилган бўлса, бу олувчига фақат рубль билан берилиши керак, агар Қозоғистондан бўлса — тенге билан, бошқа давлатдан бўлса — унда тижорий банкнинг алмашиш курси бўйича миллий валютада берилади», — деб тушунтиришди миллий банкдан.

Валютани алмаштириш ҳақида

Миллий банкдан «агар алмаштириш валютаси Қирғизистонда кенг қўлланилмаса, унда банклар миллий банкнинг ҳисоб курсинидан фойдалана олишади, шунингдек мижозга алмаштириш курси ҳақида олдиндан маълумот берилиши керак» деб тушунтиришди.

Миллий банкдан билдиришларича, мижоз Қирғизистоннинг тижорий банкига ўтказилган пулни ўзининг банк ҳисобига ёки электрон ҳамёнига солиб қўйишни таклиф қила олади. Бунда тижорий банк валютани ўзининг курси билан алмаштиради ёки мижознинг электрон ҳамёнига сом билан ўтказади. Мижоз алмаштириш курсидан олдиндан хабардор бўлиши керак.

Долларли ҳисобларга ўтказишлар ҳақида

Миллий банкдан қўшимча қилишларича, агар пул юборувчи Россиядан Қирғизистоннинг тижорий банкида очилган долларли ҳисобига рус рублида пул ўтказса, унда банк долларга алмаштиришни ўзининг курси билан олиб боради.

Қирғизистонда долларнинг қимматлаши ва унинг оқибатлари

Февралнинг охирида долларнинг курси рублга қараганда кескин кўтарила бошлади. Бу ҳолат 24-февралда рус ҳарбийлари Украинага ҳужум қилгандан кейин бўлди. Кўпчилик ғарб давлатлари Россияга қарши жиддий иқтисодий ва технологик санкцияларни киритган.

Валюта бозорига биринчи навбатда санкциялар таъсир қилган. Россия Украинага ҳужум қилгандан бир неча соат ўтиб рубль кескин арзонлаб, тарихдаги энг паст кзрсаткичини бир неча марта янгилаган. Рублнинг ортидан Қирғизистоннинг миллий валютасининг курси ҳам тушиб кетган.

Уч ҳафта ичида доларнинг курси 84 сомдан 106 сомгача кўтарилган. Бироқ мартнинг иккинчи ярмида доллар кескин пастлай бошлаган. Марказий банк миллий валюта барқарорлашишига Қирғизистоннинг савдо бўйича асосий ҳамкор давлатларининг миллий валюталари долларга нисбатан барқарорлашгани таъсир қилганини айтишган.

Февралнинг охирида Президент Садир Жапаров қирғизистонликларга сомнинг қадри тушиб, чет эл валютаси қимаатлаётган вақтда олтин сотиб олишни таклиф қилган. У «капиталингизни қоғоз билан сақлагандан кўра олтин билан сақланг» деб маслаҳат берган.

Мартнинг бошида фан ва таълим вазирлиги ўқув юртларига шартнома ҳақини чет эл валютасида олмаслик кераклиги бўйича огоҳлантириш юборгани маълум бўлган.

Миллий банк 30-31-мартда доллар сотиб олиш бўйича икки марта интервенция қилган. Биринчисида марказий банк бозордан 5,4 млн доллар сотиб олган. Буни миллий банк интервенция «алмашиш курсини кескин ўзгаришини енгиллаштириш мақсадида» олиб борганини тушунтирган.

31-мартда марказий банк 14,5 млн доллар сотиб олган. Economist.kg нашри миллий банк чет эл валютасини 2018-йилнинг февралидан бери биринчи марта сотиб олганини, унда долларнинг курси 68,2 сом бўлган деб билдирган.

Миллий банк Қирғизистон ҳудудидан АҚШ долларини чиқаришга вақтинча тақиқ киритган.

21-апрелга кўра, миллий банкнинг расмий курси, бир долларни сотиш курси 82,55 сом, сотиб олиш курси 80.36 сомни ташкил қилди. Бишкекнинг пул алмаштириш жойларида долларни сотиш курси 85,78 сомга, сотиб олиш курси 84,78 сомга чиқди.