Парламентда депутатдан олий таълимни талаб қилган нормани олиб ташлаш таклиф қилинди

253

Жогорку Кенешнинг бир қанча депутатлари қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, парламентга фақат олий маълумоти бор фуқаро депутат бўлиб кела олади деган талабни бекор қилишни таклиф қилишди. Бу қарор «Президентни ва Жогорку Кенеш депутатларини сайлаш ҳақидаги» Конституциявий қонунда ёзилган.

Қонун лойиҳасини депутатлар Жанар Акаев, Нурлан Шакиев, Улугбек Ормонов, Дастан Бекешев, Сеидбек Атамбаев ва Марлен Маматалиев таклиф қилган. Ҳужжат 20-апрелда жамоат муҳокамасига қўйилган.

Улар қонун лойиҳаси барча қирғизистонликларга «тенг шароит яратиш мақсадида» ва Конституциядаги «фуқаролар бир хил ҳуқуқларга ва уларни амалга ошириш учун бир хил имкониятларга эга» деган кафолатни таъминлаш мақсадида ишлаб чиққанини айтишди.

Қонун лойиҳасида олий маълумоти ҳақида талаб «сайланишга ҳуқуқи бор одамларнинг маълум муҳитини чеклайди» деб кўрсатилган.

«Таҳлил кўрсатишича, олий маълумотига борларга қараганда, чет ўлкаларда йиллар давомида, ўн йиллар давомида ишлаган Қирғиз Республикаси фуқароларининг кўпчилигини олий маълумотли бўлишга имкони ва вақти йўқ, улар маълум бир ижтимоий муҳит ҳақида тушунчаси бор ва кўпни билишади», — дейилади маълумотномада.

Ташаббусчилар қонун чиқарувчи органга турли билими бор одамлар кириши керак деб ҳисоблашади.

«Бу бутун халқ манфаталарини имкони борича ёритишга ва ўлканинг ёки минтақанинг ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшишга имкон беради. Демак, қишлоқ хўжалиги тармоғида тажрибаси бор, олий маълумоти йўқ одамлар унинг ривожланишига, спорт тармоғидаги спортчиларга ва ёш авлодни соғлом турмуш тарзи образига ва б. асос бўла олади», — деб аргумент келтиришди халқ вакиллари.

Натижада қонун лойиғасининг ташаббусчилари «парламент деворларидан кўргиси келган одамни танлашда халқнинг ҳуқуқларини чеклаш мақсадга мувофиқ эмас» деб ҳисоблашларини таъкидлашган.

2021-йилнинг ёзида Жогорку Кенеш депутатлари сайлов ҳақидаги Конституция қонунларига киритилган тузатишларни қабул қилишган. Унга кўра, сайлов аралаш тизим билан ўтказилади, «Жогорку Кенеш депутати бўлиб сайлов ўтказилаётган куни 25 ёшга тўлган, сайланиш ҳуқуқига эга, олий маълумоти бор Қирғизистон фуқароси сайлана олади».

Айрим сиёсатчилар бу қарорни конституцияга қарши бўлишини айтишган. Қолаверса, «Ата-Мекен» партияси бу қарорга боғлиқ Конституциявий судга мурожаат қилиб, бу «дискриминация қилади ва фуқароларнинг ҳуқуқини чеклайди» деб таъкидлаган.

20-январда президент Садир Жапаров МХДҚга барча амалдорларнинг дипломини аниқлагини текширишни топширган. Кенг кўламли текширув 24-январда бошланиб, бугунги кунгача давом этмоқда.

8-апрелда МСК МХДҚга таяниб, депутатлар Фархат Исмаилов («Ата-Журт Кыргызстан» фракцияси) билан Фарходбек Алимжанов («Альянс» фракцияси) қалбаки диплом олишда гумонланаётганини билдирган. Кейин иккиси ҳам бу маълумотни инкор қилган.

Йил бошида «Бутун Қирғизистон» партиясидан парламентга келган Орозайим Нарматова дипломи қалбакиликда айбланиб мандатидан маҳрум бўлган. У дипломи қалбаки эканини тан олмаган. Кўп ўтмай Нарматованинг мандати Айгул Айдаровага ўтган.