Мухолифат Жапаров ва Ташиевдан Темировга тазйиқни тўхтатишни талаб қилди

288

«Бирлашган мухолифат ҳаракати» президент Садир Жапаровни ва МХДҚ раиси Камчибек Ташиевни журналист Болот Темировни таъқиб қилишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда мухолифат ҳаракатининг билдирувида айтилади.

Шу билан бирга мухолифатчилар бош прокурор Курманкул Зулушевдан Temirov LIVE’нинг жамоасини суриштирувида айтилган фактлар бўйича тегишли ишлар олиб боришни, журналистга унинг жамоасига қарши ишларни бошлашга алоқаси борларни жавобгарликка тортишни талаб қилишди.

«Коррупцияга ва ноқонунийликка белигача ботган ҳукумат доим эркин журналистиканинг оғзини ёпишга ҳаракат қилган. Бироқ бундай таъқиблар нима билан тугашини ҳаммамиз биламиз. Шунга қарамай, бугун Қирғизистонда юқори лавозимдаги амалдорларнинг жиноий режаларини, махинация ва жиноий ўйларини ошкор қилаётган журналистларнинг ҳимобини топиш ҳаракатлари бормоқда», — дейилади мухолифатнинг билдирувида.

Ҳаракат Темиров таъқибга учраётганини таъкидлаб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини Temirov LIVE жамоачига нисбатан ҳаракатларини «ниқобли сифатга эга» деб атади.

«Бу эркин фикр юритган, профессионал вазифасини чин дили билан бажарган журналистни таъқиб қилишни ва унга босим қилиш», — деб айтилади билдирувда.

«Бирлашган демократик ҳаракат» — бу қирғиз мухолифатининг янги тизими, ҳаракат тузилгани 31-мартда маълум бўлган.

Унинг таркибида Равшан Жээнбеков, Клара Сооронкулова, Бектур Асанов, Мамбетжунус Абилов, Кенешбек Дуйшобаев каби сиёсатчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар бор. Ҳаракатнинг координатори — Мамбетжунус Абилов.

Темировга қарши қўзғалган жиноий ишлар

Суриштирувчи журналист Болот Темиров ўзига янги жиноий ишлар қўзғалганини 20-апрелга ўтар кечаси билдирган. Темировга қарши уч жиноий ишнинг иккиси февралда қўзғалиб, бу ишлар билан Temirov LIVE жамоаси МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас ҳақида суриштирувни чиқаргандан кейин таништиришган.

Улар суриштирувда Тай-Мурас Ташиевга тегишли «Мока Групп» компанияси «Давлат харидлари ҳақидаги» янги қонун қабул қилгандан кейин Жалолобод вилоятида бензин билан таъминлаш бўйича тендерларни юта бошлаганини айтишган.

Темиров бу ишларни журналистлар гуруҳи МХДҚ раиси Камчибек Ташиевнинг оиласини «ишларини» очиқлаётгани учун таъқиб деб атаган.

21-апрелда Бишкек ШИИБи Болот Темировга «ҳужжатни қалбакилаштириш», «давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддалари билан жиноий иш қўзғалганини билдирган.

Тергов версиясига кўра, Темиров ўзида рус фуқаролиги бўла туриб Қирғизистон фуқаролигини олган, шунингдек бу фактни ҳисобга олганда давлат чегарасидан 50 мартадан ортиқ кесиб ўтган. Бундан ташқари, милиция маълумоти бўйича журналист қалбаки ҳарбий ҳужжатдан ҳам фойдаланган.

Милициядан қўшимча қилишларича, Темировга нисбатан янги жиноий ишлар 2022-йили январда бошланган жиноий ишларни текшираётиб қўзғашган.

Январдаги иш журналистга Temirov LIVE’нинг офини тинтув қилгандан кейин қўзғалган, ўша вақтда тинтувга спецназ ҳам қатнашган. Тинтувда Темировнинг ишмини орқа чўнтагидан куч органлари гиёҳванд модда деб шубҳали ўрамни топишган. Журналист унга ўрамни солиб қўйишган деб билдирган.