«Жуда қиммат». Бишкек мэрияси «Белес» компаниясининг автобуларини сотиб олишга тайёр эмас

263

Бишкек мэрияси ҳозирча BELES компаниясидан биринчи йўловчи ташувчи автобусларни сотиб олишга тайёр эмас. Бу ҳақда парламентнинг Транспорт, коммуникациялар, архитектура ва қурилиш қўмитасининг йиғинида маълум бўлди. Йиғинда 120 электробусни сотиб олиш бўйича Осиё тараққиёт банкининг грант ва насия шартномаси масаласи кўрилган.

Мэрияга қарашли Транспорт департаментининг директори Максат Нусубалиевнинг айтишича, асосий сабаби — жуда қимматлиги билан сифат сертификатининг йўқлигида.

«“Белес” (автобус чиқарган ишхона — таҳр.) ишхонаси билан музокаралар ўтказилди. Президент Садир Жапаровдан кейин биз ҳам бориб келдик. Сифати, тан олиш керак яхши экан [...] Корхона раҳбарининг айтишича, автобус йиғувчига 254 минг евро сарфланган. Бу мэрия учун жуда қиммат», — деди у.

Нусубалиев ишхона агар 500 автобус сотиб олинса нархни 178 минг еврогача туширишга рози бўлганини қўшимча қилди. Топшириқни бажариш муддати 12 ой. Бироқ Нусубалиевнинг айтишича, «бу ҳам жуда қиммат».

«Масалан, дунё брендларининг нархлари анча арзон. Иккинчидан, ҳозирча уларнинг [Белеснинг] сифат сертификати йўқ. Улар буни майнинг ярмида кўрсатишга тайёр бўлишади», — деди Департамент директори.

Президент Садир Жапаров февралнинг ярмида биринчи маҳаллий автобусни йиғган «Белес» компаниясига борган. Унда Жапаров ҳукумат маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни биринчи 10 автобусни сотиб олиш билан қўллашга ваъда берган. Президент агар уларнинг эксплуатацияси муваффақиятли ўтса, «Белес» билан доимий ҳамкорликда бўлади деган.

Бишкекнинг вице-мэри Бактибек Абдиев Осиё тараққиёт банкининг лойиҳаси билан маҳаллий автобусларни сотиб олишга тўсқинлик қилган бошқа сабаблар ҳам борлигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, банк бозорда уч йилдан ортиқ вақтдан бери ишлаб келган ва кафолат муддати узайтирилган компанияларнинг машиналарини олиб беришга тайёр. «Белес» таклиф қилган автобусларнинг кафолат муддати оз ва моторлари газ билан ишлайди.

Абдиев мэрия маҳаллий бюджетдан автобусларни сотиб олишга 1 млрд сомга тендер эълон қилганини, агар сифат сертификатини олса «Белес» компанияси ҳам қатнаша олишини билдирди.

Депутат Тазабек Икрамов мэрияни маҳаллий ишлаб чиқарувчини қўллашга чақириб, чет ўлкалик компаниялардан автобус сотиб олиш коррупцияга олиб келади деди.

Натижада профил қўмитаси қонун лойиҳасини Жогорку Кенеш муҳокамасига юборди.

Электробусларни сотиб олиш

Осиё тараққиёт банки 32 йилга 25 млн доллар миқдорида кредит беришга тайёр. Унинг шартлари бўйича, насиянинг 8 йили йиллик 1% билан имтиёзли муддатга, кейин 1,5% билан берилади. Яна 25,65 млн долларни Қирғизистон грант турида олади.

Лойиҳада автобус сотиб олишдан ташқари инфраструктурасини ҳам қуриш қаралган — 70 қувватловчи восита, бир эвакуатор сотиб олиш, Москва ва Фучик, Чуй ва Ч. Валиханов кўчаларининг кесилишида дойлашган троллейбус базасини реконструкциялаш.

Автобуслар танқислиги

Бишкек шаҳрида жамоат транспорти етишмаслиги анча йилдан бери муаммо бўлади. Амалдорлар яшовчиларга шароитга қараб хизмат кўрсатиш ва маршруткалар сонини қисқартириш учун пойтахтга камида 1300-1500 автобус ва тролейбус кераклигини айтишмоқда.

Бишкек мэриясининг Шаҳар траспорт бошқармасининг автопарки балансида 476 автобус бор, ундан 300 автобус ишдан чиққан. Ҳозир шаҳарда ҳар куни 130 троллейбус ва 85 автобус ишлайди.