Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков Анқара шаҳрида Туркиянинг вице-президенти Фуат Октай билан учрашди. Бу ҳақда 20-мартда вазирликнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, учрашувда Туркияда террористик ташкилот қатори танилган ФЕТО ташкилотининг тарафдорларини Қирғизистондаги фаолиятининг олдини олиш масаласи ва икки давлатнинг хавфсизлик кучлари орасидаги тажриба алмашиш ташаббусини бундан кейин ҳам амалга ошириш муҳокама қилинди.
*Қирғизистонда ФЕТО ташкилоти экстремистик ва тақиқланган ташкилотларнинг рўйхатига кирмайди.
Шунингдек, Ниязбеков билан Октай икки давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорлигини келажакдаги йўлларини сўзлашишди.
Улар бу йил икки давлатнинг президентларининг раҳбарлиги остида бўладиган Туркия билан Қирғизистон ўртасидаги Стратегик ҳамкорликнинг олий кенгашининг йиғинига тайёргарлик кўриш масаласига ҳам тўхталишди.
Инандининг ўғирланиши ва Эрдўған билан Жапаровнинг учрашуви
ФEТО — туркчадан таржима қилинганда Fethullahçı Terör Örgütü (Фатҳуллоҳнинг террористик ташкилоти) деган маънони англатади. Туркия ҳукумати диний ташвиқотчи «Фатҳуллоҳ Гуленнинг ҳаракатини» 2016 йилдаги тўнтарилишда айблаб, уларни террористик ташкилот деб атаган. Бироқ «Гуленнинг ҳаракати» бу айбловларни инкор қилиб келади.
2021-йилнинг 9-июнида президент Садир Жапаров Туркияга иш сафари билан бориб, Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған билан учрашувда террористик ташкилотларга қарши туриш масаласини муҳокама қилишган. Эрдўған айниқса ФЕТО ташкилотига эътибор қилган. Унинг айтишича, Жапаров ФЕТО «икки ўлканинг миллий хавфсизлигига хавф солиши ҳақида» Эрдўған билан ҳамфикр.
Бироқ Жапаров матбуот анжуманида «Гулен ҳаракати» ҳақида изоҳ бермаган. Президент сайтида ҳам бу ҳақда маълумот чиқмаган.
Шунингдек, Қирғизистонда «Сапат» билим бериш муассасасининг* асосчиларидан бири Орхан Инанди бедарак йўқолиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан изланган.
*Туркия ҳукумати «Сапат» билим бериш тармоқлари муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг ФЕТО ташкилоти томонидан молияланади деб ҳисоблайди. 2017-йили Қирғизистонда 1992-йилдан бери ишлаб келаётган «Себат» билим бериш муассасалари ҳукумат қарори билан «Сапат» бўлиб ўзгарган. Унда асосчиларнинг қаторига қирғиз ҳукумати кирган — ҳозир таълим муассасаси 30% акцияга эгалик қилади.
5-июлда Эрдўған Орхан Инандини Туркиянинг миллий разведка ташкилоти махсус операция асосида қўлга олганини билдирган. Туркия раҳбари Инандини «ФЕТОнинг марказий Осиё бўйича бошчиси» деб атаган.
Кўп ўтмай Туркия суди Инандини «қуролли террор ташкилотини бошқарган» деган айб билан қамоққа олган. Бироқ Инанди ўзига қўйилган айбни тан олмай, тергов билан ҳамкорлик қилишдан бош тортган. Анқара прокуратураси Инандини 15 йилдан 22,5 йилгача колонияга қолдиришини сўраган.
Охирги суд мажлисида Инанди тергов вақтида берган кўрсатмасидан бош тортган. Унинг адвокати Таалайгул Токтакунова тергов вақтида Инандини қийнаб кўрсатма олишганини, бироқ шунга қарамай айбини тан олмаганини айтган.
Орхан Инанди Туркияда туғилган, бироқ 1995-йили Қирғизистонга келиб 2012-йили қирғиз фуқаролигини олган. У «Сапат» халқаро таълим муассасасини тузган тўрт кишидан бири.
Эрдўғаннинг Гуленни айблаши, иккисининг можароси
Фатҳуллоҳ Гюлен 1999-йили даволаниш учун Туркиядан чиқиб кетиб, собиқ дўсти, Туркиянинг амалдаги президенти Режеп Тайип Эрдўған билан келишолмаслиги учун ватанига қайтмаган.
Эрдўған ва Гулен ўртасидаги низо 2016-йили кучайган. Ўша йили 16-июнга ўтар кечаси Туркиянинг Анқара шаҳрида ҳарбийлар «давлат тўнтариши» уюштиришга ҳаракат қилган. Турк ҳукумати тўнтарилишни босиб, натижада 249 киши ҳалок бўлган ва 2 мингдан ортиғи яралангани маълум қилинган.
Кейинчалик Эрдўған бу исёнга Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорларини айблаб, минглаган одамлар қўлга олинган. Бироқ Гулен бу айбларни инкор қилган.
Турк ҳукумати мазкур воқеалардан кейин дунё бўйича Гуленга тегишли дейилган мактабларни ёпишни ва ФЕТО ташкилотининг аъзоларини ўтказиб беришни сўраган.
Тахминан ФЕТОнинг аъзолари, «Себат»нинг ўқитувчилари ва Гуленнинг қариндошлари турли давлатлардан ўғирланиб, Туркияга етказиб турилади.