Вазирлар маҳкамасининг етакчиси давлат идораларига офис қоғозларининг икки томонидан ҳам фойдаланишни топширди

318

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров давлат бюджетини тежаш мақсадида давлат идораларига офис қоғозининг икки томонидан фойдаланишни топширди. Бу ҳақда ҳукуматнинг матбуот хизмати билдирди.

Жапаров Президент маъмуриятига тегишли қарорни ишлаб чиқиб, қабул қилишни буюрди. Шунингдек, у Молия вазирлигига давлат идораларига офис қоғозларини сотиб олишга харажатлар моддасини молиялашни қисқартириш талабини қўйди.

«Бу оддий чора ҳозирги эҳтиёжни 50%га қисқартиришга, натижада ўлка бюджетини йилига 112 млн сомга яқин тежашга имкон беради», — деб билдиришди вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан.

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси экологияга келтирган зарарни камайтириш учун электрон ҳужжатдан фойдаланишга ўтиш жараёнини тезлаштириш кераклигини таъкидлади.

Электрон ҳужжатдан фойдаланиш

Вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаров 20-январда Қирғизистоннинг барча давлат идоралари 1-апрелдан бошлаб электрон ҳужжатга ўтади деб билдирган.

Бунгача президент Садир Жапаров ҳам вазирлар маҳкамасига электрон ҳужжатдан фойдаланишни тезлаштиришни топширган. У вазирлар маҳкамасининг 25-декабрдаги йиғинида электрон ҳужжатдан фойдаланиш тизимига ўтишга тайёргарлик қилиш учун 15 кун вақт берган.

Январда минкабнинг матбуот хизмати «Клооп»га электрон ҳужжатга ўтиш «секин» бораётганини айтиб, президент томонидан қўйилган вазифалар «бажарилиши керак» деб билдирган.