Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳақидаги янги қонун лойиҳасига кўра, қўмита ходимлари фуқаролар талаб қилган хизмат гувоҳномасини кўрсатмаслиги мумкин. Бу ҳақда парламентнинг Халқаро ишлар, мудофаа ва миграция қўмитасининг 18-апрелдаги йиғинида депутат Дастан Бекешев айтди.
Унинг айтишича, амалдаги қонунда МХДҚнинг ходимлари қандай вазиятда ниқоб кийса бўлишини ва гувоҳнома кўрсатиши бўйича норма бор. Бироқ ҳозир бу норма бекор қилинмоқда деди Бекешев.
«Менимча нотўғри. Сабаби ҳар хил воқеалар бўлмоқда. Баъзан тушунмайсан, бу ким? МХДҚ ходимими ёки жиноятчими ё УЖГ аъзосими, балки бошқасидир? Аслида махсус операция бўлмаса фуқаролар сўраганда гувоҳномани кўрсатиши керак. Милиция ҳам шундай тартиб билан ишлайди», — деди Бекешев.
Халқ вакили ҳамкасбларига мурожаат қилиб, бу нормаларни кучида қолдиришни сўради. Акс ҳолда «ноқонуний ҳаракатлар» бошланади деди у.
«Бу ерда бундай ёзилган: ниқобни иш вақтида ёки шахсий хавфсизлик муаммоси бўлганда фойдаланамиз. Хизмат фаолиятини кенг тушунсак бўлади, шахсий хавфсизлик ҳам шундай», — деди у, ходимлар қандай ҳолатларда ниқобдан фойдаланса бўлишини аниқ кўрсатиш кераклигини қўшимча қилиб.
Бу орада МХДҚ раисининг биринчи ўринбосари Рустам Мамасадиков Бекешевга у айтган нормаларнинг бари қонунда бор деб жавоб берди.
«Биз гувоҳномасиз ҳеч қаерга чиқмаймиз. Биз уни кўрсатамиз. Бунинг ҳаммаси қонунда бор. Бор нарсани такрорлашни керакги йўқ. Ниқоб бўйича ҳам қонунда ёзилган. Иш қилган вақтда деб ёзилиб турибди. Бу эмас тиббий ниқобларни ҳам киймаяпмизу. Бу фақатгина махсус операцияларда, махсус йўналишдаги аскарларга тегишли», — деди Мамасадиков.
Якунида қўмита Бекешевнинг миллий хавфсизлик ҳақидаги қонун нормаларини қолдириш таклифини қўлламади.