Украинадаги урушда асли қирғизистонлик яна бира аскар ҳалок бўлгани хабар қилинди

290

Россия Украина ҳудудига ҳужум қилгандан кейин бошланган урушда асли қирғизистонлик бир киши вафот этди. Маълумотни «Азаттык» нашрига Ўш вилоятининг Ўзган туманининг Жазий қишлоқ ҳукумати раҳбари Аватбек Жолоев тасдиқлади.

Жолоевнинг айтишича, ҳалок бўлган аскар рус армиясида хизмат қилаётган бўлган. Ҳозирда қариндошлари жасадни дафн қилиш учун Қара-Дийкан қишлоғида кутишмоқда.

«Кичиклигида кетибди Россияга. Россия фуқаролигини олган экан. Ўша ердан ҳарбий хизматга кетган. Ота-онаси шу ерда. Украинада ҳалок бўлибди дейишяпти», — деди Жолоев журналистларга.

Бунгача Украинадаги урушда Иссиқкўл вилоятида туғилган 19 ёшдаги Эгемберди Дорбоев ҳалок бўлган. Уни ўлгани ҳақидаги маълумотни Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги ҳам тасдиқлаган.

Бундан ташқари, Украинадаги урушда Қирғизистонда туғилган яна бир Рустам Зарифулин исмли рус фуқароси ҳалок бўлган. Унинг жасади Кара-Балта шаҳрида дафн қилинган. Рус ҳукумати унга ўлимидан снг жасорат медали билан тақдирлаган.