Қирғизистон фуқароларига Россия ҳудудига фақат ҳаво йўллари орқали киришга рухсат берилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилигининг матбуот хизматидан маълум қилишди.
Дипломатик вакилликдан 11-апрелда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара бекатларини очганини эслатиб ўтди.
Бироқ, элчиликдан Россия коронавирус инфекциясига боғлиқ эпидемиологик вазият сабаб қуруқликдаги ўтказиш пунктларига киритилган тақиқларни кучида қолдирганини таъкидлашди.
«Қуруқликдаги ўтказиш пунктлари орқали Россия Федерацияссидан фақат чиқса бўлади», — деб билдиришган элчиликдан.