Оқ уйнинг қурилиши. Султанбаев айрим одамлар бу мавзуни «ўйин» қилмоқда деган фикрда

281

Президент Садир Жапаровнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев президент маъмуриятига қарашли янги бинонинг қурилиши бўйича Фейсбукда яна бир пост қолдирди. У айтилган танқидларни «айрим одамлар бу мавзуни “ўйин” қилиб, жамоатчиликнинг эътиборини бошқа томонга тортмоқчи бўлгани тушунарли» деди.

Султанбаев муҳокамалар кўп ҳолларда қурилишга кетувчи маблағни мактаб, касалхона ёки бошқа ижтимоий объектларни қуришга сарфласа бўларди деган сўзга бориб тақалаётганини таъкидлади.

У мактаблар, касалхоналар, ижтимоий объектлар «қурилиб келган ва қурилаверади» деб ишонтирди.

«Ижтимоий муҳит давлат сиёсатининг асосий афзалликларидан бири бўлиб қолаверади», — деб ваъда қилди президентнинг матбуот котиби, келажакда яна кўп ижтмоий объектлар қурилишини айтиб.

Султанбаев бунгача президент маъмуриятининг янги биносини қуриш — «Қирғизистон обрўсига тегишли масала» деб билдирган. Унинг айтишича, қандай чет эллик делегациялар бўлмасин шу ерда қабул қилишдан «уят бўлмайди» деган.

Президент маъмурияти учун бинонинг лойиҳаси. Сурат: давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Сүрдирилган «Иссиқкўл» меҳмонхонаси ўрнига президент маъмурияти учун янги бино қурилиши ҳақида 15-апрелда маълум бўлган. Шу куни давлат раҳбари Садир Жапаров янги бино қурилишига капсула солган. Шу куни у қурилишга «давлатнинг бир тийин пули кетмаган», бино президент маъмурияти бадансидаги 16 гектар ерни «алмашиш» йўли билан қурилади деб ишонтирган.

19-апрелда Жапаров «халқни ваҳимага солган» айрим кучлар уни тинч ишлашга қўймаётганини билдирган.

«Иш сафаридан келгандан кейин (19-20-апрель Жапаров Озарбайжонга давлат ташрифи билан боради — таҳририят маълумоти) махсус интервью берайин. Ўлка бўйича қилинаётган ишларнинг ипидан игнасигача айтиб бераман», — деган у.

Президент девонининг янги биносини 21 минг кв метр жойга номлари айтилмаган инвесторлар ҳисобидан қуриши режалаштирилмоқда. Бинони «ТС ГРУПП» қурилиш компанияси амалга ошириши маълум. Ҳукумат унинг ўрнига инвесторга ер участкалари энг қиммат деб саналган, Бишкек жанубидан ажратилган 16 гектар ер беради.