Шаршенбеков билан Махмудов грек-рим кураши бўйича Осиё чемпиони бўлди

279

Қирғизистонлик спортчилар Тинар Шаршенбеков билан Акжол Махмудов Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида ўтаётган грек-рим кураши бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди.

Шаршенбеков 63 килограмм оғирликда куч синашди. У финалда қозоғистонлик спортчи Мейрамбек Айнагуловнинг елкасини гиламга босиб, тоза ғалабага эришти.

Чорак финалда Тинар Шаршенбеков ҳиндистонлик Неераж Нееражни 10:4, ярим финалда, ўзбекистонлик Исломжон Бахромовни 13:7 ҳисобида мағлуб этди.

77 килограмм оғирликда курашган Акжол Махмудов финал учрашувда қозоғистонлик спортчи Максат Ережеповни 3:1 ҳисобида енгиб, Осиёнинг иккинчи марта чемпиони бўлди.

Қирғиз полвони чорак финалда эронлик спортчи Ареф Мозафар Хабиболлахини 9:1, ярим финалда кореялик Ким Хён Уну 4:1 ҳисобида ютган.

23 ёшдаги Акжол Махмудов халқаро классдаги спорт устаси. 2018-йили у Осиё ўйинларида кумуш медални олган. Токио-2020 олимпиадасида Махмудов грек-рим кураши бўйича кумуш медаль соҳиби бўлган.

25 ёшдаги Тинар Шаршенбеков жаҳон чемпиони Жоламан Шаршенбековнинг акаси. У 2017-йили ёшлар орасида Осиё чемпионатида бронза олган. 2019-йили катталар орасида ўтган жаҳон чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган. 2022-йилнинг февралида Тинар Шаршенбеков Болгарияда ўтган Dan Kolov — Nikola Petrov номидаги халқаро мусобақада бронза олган.

Кураш бўйича Осиё чемпионати Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида 19-апрелда бошаланиб, 24-апрелда тугайди. Мусобақага қирғизистонлик умумий 21 спортчи қатнашмоқда. Қизлар орасида ўтган мусобақада жаҳон Айсулуу Тинибекова, Айпери Медет қизи ва Мээрим Жуманазарова куч синашади.