Бишкекда 15-апрелда матбуот анжумани ўтиб, унда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ишчи гуруҳининг мутахассислари Қирғизистондаги аёлларни ва қизларнинг аҳволи ҳақида ҳисобот беришди.
Масалан, экспертларнинг айтишича, бугунги кунда Қирғизистон гендер тенглик индекси бўйича 162 давлат орасидан 82-ўринда туради.
Экспертлар Қирғизистонда патриархал кўз қарашлар, гендер зўравонликнинг юқори даражаси, гендер ролларга нисбатан стереотиплар ва тажрибалар, шунингдек иқтисодий муносабатлардаги жинслар ўртасидаги ажрим ҳам жиддийлигича қолаётганини айтишди.
Раҳбарлик лавозимларида аёллар эркакларга қараганда оз
Ҳисоботга кўра, Қирғизистонда раҳбарлик лавозимларида ишлаган аёллар оз, улар маошни эркакларга қараганда оз олишади, бу уларни заиф қилади. Шунингдек, давлат лавозимида кўрсатилган аёлларнинг фоизи 2010-йили 39,9%дан 2019-йили 39,2%гача тушиб кетган.
БМТнинг маълумотига кўра, эркакларнинг 72,6%га нисбатан аёлларнинг 27,4% бизнесда раҳбарлик хизматларида ишлайди. 90 халқ вакили ўтирган парламентда 19 аёл бор, 19 вазирдан фақат биттаси аёл.
Мутахассислар аёллар иқтисодий томондан фаол бўлмаган аҳолининг энг катта қисмини (70%) ташкил қилишини айтишти. Аёллар орасида ишсизлик даражаси (13,6%) эркакларга қараганда (8,3%) кўп. Иш билан таъминлаш даражасида энг катта гендер фарқ 20-29 ёшгача эркаклар билан аёллар орасида сезилади, бу аёллар туғиб, ишни қолдирган вақтларга тўғри келади.
Мажбурлаб оила қуриш ва фундаментализм
БМТнинг маълумотига кўра, Қирғизистондаги 18га чиқмаган қизларнинг 13% эркига қарши турмушга чиқади, шу сабаб қизлар мактабни ташлашга мажбур бўлишади.
Мутахассисларнинг фикрича, бундай аҳволга камбағаллик, ота-она назорати, гендер стереотиплар ва «аёлларни итоаткор бўлишга ва бўйсунишга» мажбур қилган диний фундаментализмнинг ўсиши таъсир қилади.
Эркаклар аёлларни «бўйсунмагани учун» учун урса бўлади деган ишонч
Қирғизистонда экспертлар таъкидлашича, агар аёл эркакка «бош эгмаса» уриб, куч ишлатса бўлади деган ишонч бор. Масалан, 2021-йили 10 151 турмуш зўравонлиги аниқланиб, 9 008 қўриқлаш ордени берилган.
Бироқ, БМТнинг маълуомтига кўра, жабрланувчиларнинг 90% иқтисодий томондан тобе бўлгани учун, жамиятнинг босими сабаб оиласига қайтиб боради.
Экспертлар зўравонилк бўлган вафтда томонлар ярашишига имкон берган жиноят кодексидаги қонундан хавотирда. Бундан ташқари, экспертлар жиноятчилар ҳимоя ордени билан чекланиб, жазосиз қолаётганини, жабрланган аёлларга қўллов йўқлиги ва уларни суд адолатига етиш имкони чекланганидан ҳам хавотирланишмоқда.
Аёлларга нисбатан жинсий зўравонлик
БМТнинг мутахассислари Қирғизистонда жинсий зўравонликка учраган аёлларни ҳуқуқ идораларига мурожаат қилиш даражаси ҳам жуда пастлигини таъкидлашти. Экспертлар буни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини жабрланганларга нисбатан бефарқлиги, тажрибали терговчи аёлларни, шунингдек ўқувдан ўтган судьяларнинг йўқлиги билан боғлашди.
БМТнинг маълумотига кўра, рўйхатга олинган турмуш зўравонлигини 2,5% суд тартибида қаралган.