ИИВнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси ўлка ҳудудида бир ҳафтада машина ойналарини қорайтирган 77 ҳайдовчига жарима солинганини билдирди.
«Автомашина ойналарини қороғилаштишга ҳозирча рухсат берилмаган. Иқтисод ва савдо вазирлиги томонидан тегишли қонун ва қоидалар қабул қилинмаган», — деб таъкидлашди муассасадан.
Шунингдек, 11-апрелдан 17-апрелгача ўлкада йўл қоидасини бузган 19 158 ҳолат рўйхатга олинганини таъкидлашди. Ундан 99 ҳайдовчи маст ҳолда машина бошқарганда тўхтатилган. Республика бўйича умумий 685 машина жарима майдонига киритилди. Бундан ташқари, 812 пиёда йўл қоидаларини бузган.
Машина ойланаларини ҳақ тўлаб қорайтириш қонуни
Шу йилнинг 15-апрелида президент Садир Жапаров машиналарнинг олд эшикларининг ойналарини қорайтириш ҳақидаги қонунни имзолаган.
Қонуннинг мақсади — автомашина эгаларига транспорт воситаларини олдинги эшикларини ойналарини қорайтиришга қонуний равишда рухсат олиш имконини бериш ва жиноятчиликни камайтириш экани айтилган.
Қонунга кўра, агар ҳайдовчи автомашинанинг олд эшикларини ойналарини рухсатсиз қорайтирса жарима солинади: жисмоний шахсларга 200 ҳисоб кўрсаткичи (20 минг сом), юридик шакхларга 400 ҳисоб кўрсаткичи (40 минг сом). Жарима миқдорини ва тўлов тартибини минкаб аниқлайди.
ИИВнинг маълумотига кўра, нозирлар машина ойнасини ноқонуний қорайтиргани учун йилига 3000 протокол тузишади. Ҳозир бунинг учун 5,5 минг сом жарима солинади.
2021-йилнинг тўққиз ойида 5 437 йўл ҳалокати содир бўлиб, унда 587 киши ҳалок бўлган. 2020-йилга нисбатан фалокатлар 29,2%га кўпайган. Жароҳатларнинг сони эса 31%га, вафот этганларнинг сони 15,3%га ошган.