Акматалиев: Француз компаниялари «Асман шаҳри»нинг лойиҳасига қизиқиб, 20 млрд доллар беришга тайёр

310

Франциялик инвесторлар Осмон экологик тоза шаҳарни қуришга 20 млрд доллар беришга тайёр. Бу ҳақда Осмон шаҳрини қуриш бўйича давлат дирекциясининг бошчиси Руслан Акматалиев «Азаттык»қа беран интервьюсида айтди.

«Биз ҳозир француз инвесторлари Иссиқкўлга келиб шаҳар қуриши мўлжалланган ер  билан танишяпмиз. Франциядан “Финантреп Аспир”, “Меркюро” ва “МЕДЕФ” компаниясининг вакиллари келди. Биз улар билан Осмон шаҳрини қуришнинг биринчи босқичига беш миллиард долларлик шартномани имзоладик. Улар умумий 20 миллиард доллар беришга тайёр», — деди у, сармоядорлар қурилиш қиладиган ер билан танишиб чиққанини айтиб.

Акматалиев «Асман» лойиҳасини амалга ошириш учун бошқа маҳаллий инвесторлар масаласи ўрганилатётганини, бироқ кимлар билан сўзлашувлар бораётганини айтмаган.

Осмон шаҳрининг лойиҳаси. Сурат: «Азаттык»

Акматалиевнинг айтишича, инвесторлар билан бирга Қирғизистонга шаҳар қуриш бўйича франциялик мутахассис Бруно Карлье ҳам келган.

«У бизга "барча шаҳарлар юқорига қараб ўсмоқда, бундай баланд бинолари бор шаҳарда яшаш осон эмас, одамни бўғиб қўйгандай бўлади" деди. Шу сабаб яшаган уйларни 3-4 қават қилиб, савдо марказларини баландроқ қилса бўлишини таклиф қилди. Ҳозир ҳалқ ҳам асфальтдан чарчади. Экологик тоза шаҳар», — деди Акматалиев.

Давлат дирекциянинг бошчиси шаҳар режасини ишлаб чиқишга француз мутахассисларига қирғиз архитекторлари ҳам қўшилишини маълум қилди.

Компания ҳақида нималар маълум?

Finentrep Aspir — бу инвестиция лойиҳалари билан ишлаган франция консалтинг компанияси. Уларнинг сайтидаги маълумотга кўра, фирманинг Ўшда вакиллиги бор. 2021-йилнинг мартида Finentrep Aspir Кокон шаҳрида кўп қаватли уйларнинг қурилишига 100 млн евро ажратиши айтилган.

MEDEF International — бу компания эмас, Франциянинг тадбиркорлар ташкилоти. Википедиянинг инглиз тилидаги саҳифасидаги маълумотларга кўра, иттифоққа 750дан ортиқ фирма аъзо, уларнинг 90%ни ўрта ва кичик тадбиркорлар ташкил қилади. 2017-йили Қирғизистон MEDEF билан меморандум имзолаган, унда «тадбиркорлик бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш ва инвестиция жалб қилиш учун чет давлатларида ўлканинг ижобий образини тарғиб қилиш мақсади» кираган.

Mercuroo’нинг сайтида у мустақил хизмат кўрсатиш компанияси экани айтилади. У «ақлли ва барқарор шаҳар» ишхоналари учун бизнес-муҳандислигини халқаро аутсорсингига ва экспорт шартномаларини бошқаришга иқтисослашган.

Осмон шаҳри

«Осмон — келажакдаги экологик тоза шаҳар» деб аталган синов лойиҳасини ҳукумат халқ эътиборига 2020-йилнинг июлида олиб чиққан. Шаҳар Иссиқкўлнинг четидаги — Тору-Айгир қишлоғининг юқори ва Балиқчидан 15 км узоқликка қурилиши айтилган. Бироқ кейин у 20 км нарига Чирпикти қишлоғига, аэропортга яқинроққа жилдирилган.

Лойиҳа муаллифлари «4 минг гектар майдонни эгаллаган концептуал янги шаҳар қурилишига шаҳарни таъмирдан ўтказишга кетган маблағдан оз маблағ сарфланади» деб ҳисоблашган. Юқоридан шаҳарнинг кўрини қўмизга ўхшаши керак.

Осмон шаҳрининг лойиҳаси. Сурат: президентнинг матбуот хизмати.

Муаллифларнинг ғоясига кўра, шаҳарнинг ишлаб чиқариш инфраструктураси «Ақлли шаҳар» классида юқори технологик томондан ишлаб чиқаришларга асосланиб, муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланиш билан амалга оширилади.

Ҳукумат лойиҳа Бишкекни бўшатишга шароит яратиб, ўлкада туризмни ривожлантиришга йўл очишини билдиришган. Муаллифлар фикрича, шаҳар 500 минг доимий яшовчига мослашади, бутун эко-шаҳарнинг ўзи 7-10-йил муддатда қурилади. Иқтисод вазирлиги шаҳар қурилишини 20 млрд долларга баҳолаган.

Иқтисод вазирлиги шаҳар қурилишини 20 млрд долларга баҳолаган.

Бир қанча фуқаровий фаоллар Осмонни қурилишига қарши чиқишган. Уларнинг фикрича, шаҳарни қуриш лойиҳаси «бошидан утопия ва иқтисодий, инфраструктура ва ижтимоий томондан олганда амалга ошиши мумкин эмас».

Бундан ташқари, улар Иссиқкўл ва унинг атрофидаги ерлар ўзгача ҳимоядаги  биосфера ҳудудига киришини таъкидлашган.