Президент Садир Жапаров ўзининг Фейсбук саҳифасида янги администрациянинг қурилиши бўйича танқид қилганларга жавоб берди. У қурилишга «давлатнинг бир тийин ҳам пули кетмаган» деб ишонтирди.
«Бизнинг жамиятга яхши иш қилсанг ҳам, ёмон иш қилсанг ҳам ёқмайсан. Шунинг учун олдингилар ҳеч нарса қилмай “мазза қилиб ўтираверайинчи” деб безор бўлган кўрнади? “Ысык-Көл” меҳмонхонасининг шрнига қарилаётган оқ уйга давлатнинг бир тийин ҳам пули кетмади. Фақат президент маъмуриятига қарашли 16 гектар ерга алмашяпмиз. Биз ер бердик, улар бино қуриб берди. Бўлди», — деб ёзди у.
Жапаров «бусиз ҳам давлат ерларини 30 йилда талаб битишибди» деди. У «16 гектар ер ҳам бир куни хусусийлашиб кетарди» деган фикрда.
«Ундан кўра давлат фойдасига бир бино кўтарилиб қолсин дедик. Ҳеч хавотир бўлманглар. Ҳар бир қилган ишимиз, қабул қилган қарорларимиз бутун халқнинг, давлатнинг фойдасига бўлади. 16 гектар ер қирғиз қурувчиларига берилди. Улар ерга кўп қаватли уйларни, спорт мажмуаларини қуришади», — деди президент.
Бироқ давлат раҳбари 16 гектар ер аниқ кимларга қаердан берилишини айтмаган.
Жапаров 15-апрелда президент администрациясининг янги биносини қурилишига тамал тошини қўйди. 21 минг кв метрни ташкил қилган бино олдинги «Иссиқкўл» меҳмонхонасига жойлашган ерга қурилади.
Президент тадбирда «меҳмонхона эскиргани сабаб» ўрнига янги бино қуриш қарори қабул қилинди. У қурилиш ишларини сифатли олиб боришни топшириб, бино «келажак авлодга хизмат қилиши керак» деб таъкидлади.
Бундан ташқари, у капсула солиш маросимида президент маъмуриятининг олдида жойлашадиган административ комплекснинг концепцияси билан танишган. Давлат раҳбарининг маъмуриятидан мазкур комплекс марказий бошқарув ишини оптималлаштиради деб билдиришган.
Президент администрацияси қурилиш лойиҳасини тақдим қилган. Унда бино замонавий стилда энг яхши шароитлар билан қурилишини кўриш мумикн.
Бу орада жамоатчиликда мазкур қурилиш бўйича турли фикрлар пайдо бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг айримлари ҳукуматнинг бу ишини қўлласа, бошқалар инқироз вақтида «бундай қурилишнинг кераги борми» деб норози бўлишди. Шунингдек, бунинг ўрнига қурилиши тугалланмаган ижтимоий объектларни битиришни ва чегара масаласини ҳал қилишни айтишган.