Жапаров қирғиз-тожик чегарасининг 664 километри аниқланганини билдирди

279

Президент Садир Жапаров қирғиз-тожик чегарасини 664 километри аниқланиб битилганини билдирди. Бу ҳақда у 15-апрелда ўзининг расмий Фейсбук саҳифасига ёзди.

«Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида умумий 972 километр чегара бор. Унинг 664 километрини аниқлаб юитдик. 308 километри қолди. Албатта, ишлар тез юриб, барини эртароқ аниқлаб қолсак яхши бўлади», — деб ёзди президент.

Бироқ Жапаров «мени назаримда аниқлаш ишлари суст бормоқда» деди. Бунинг сабабини «бир қанча ҳудудларда баҳли ерлар қолгани билан» тушунтирди.

«Энг асосийси тинчлик бўлса, барини икки томоннинг манфаатини ҳисобга олиб ҳал қиламиз», — деб сўзини якунлади у.

Чегаранинг аниқланмаган ҳудудларидаги сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ можаролар чегарадош қишлоқларда тез-тез бўлади.

Охирги қуролли можаро 12-апрелда бўлди. Унда Қирғизистоннинг чегара хизмати тожик аскарлари тўхта талабига бўйсунмай Қирғизистон ҳудудига киргани сабаб бошланганини билдирган.

Тожикистоннинг чегара хизмати воқеа бўйича расмий маълумот бермади.

Отишув икки томон вакиллари сўзлашгандан кейин тўхтаб, қўшимча кучлар ва техникалар ортга қайтарилди.

Чегара жанжалида қирғиз томондан умумий олти киши жабрланди — уларнинг бири ҳарбий ходим. Шунингдек, Баткен ва Лайлак туманининг 18 507 турғуни вазият сабаб хавфсиз жойга эвакуацияланиб, 13-апрелда уйларига қайтишди.

Тожик томондан бир ҳарбий яраланиб, кейин вафот этгани айтилди.