Қирғизистонликлар 1-майдан 9-майгача дам олишади. Бу қарорни вазирлар маҳкамаси қабул қилди.
Вазирлар маҳкамаси май ойидаги дам олиш кунларини жилдириў бўйича ҳужжатни тасдиқлади. Унга кўра, 30-апрелда 4-майнинг ўрнига, 14-майда 6-майнинг ўрнига иш кунлари бўлади.
Бу давлат ва муниципал муассасаларда беш кунлик иш графиги асосида ишлаган ходимларга тегишли.
Қирғизистонда 1-май (Меҳнаткашлар куни), 5-май (Конституция куни) ва 9-май (Ғалаба куни) дам олиш кунлари деб ҳисобланади.
9-майда пойтахтда Ғалаба майдонида митинг-реквием ўтади. Митингга уруш фаҳрийлари, фронт меҳнаткашлари, турғунлар ва пойтахт меҳмонлари қатнашади.