Чегара жанжали бўйича «Тинчликка қарши жиноят» моддаси билан иш қўзғалди

300
Баткен вилояти, Кўктош қишлоғи. Сурат: Тойчубек Боронбаев/Kloop

Бош прокуратура 12-апрелдаги қирғиз-тожик чегарасидаги воқеага боғлиқ «Тинчликка қарши жиноят» моддаси билан жиноий иш қўзғади.

Прокуратурадан муассасалар аро тергов гуруҳи тузилганини таъкидлашди.

12-апрелда қирғиз-тожик чегарасида яна қуролли можаро содир бўлди. Қирғизистоннинг чегара хизмати тожик аскарлари тўхта талабига бўйсунмай Қирғизистон ҳудудига кириб кетгани сабаб жанжал чиққанини билдирган.

Тожикистоннинг чегара хизмати воқеа бўйича расмий маълумот бермади.

Отишув икки томон вакиллари сўзлашгандан кейин тўхтаб, қўшимча кучлар ва техникалар ортга қайтарилди.

Чегара жанжалида қирғиз томондан умумий олти киши жабрланди — уларнинг бири ҳарбий ходим. Шунингдек, Баткен ва Лайлак туманининг 18 507 турғуни вазият сабаб хавфсиз жойга эвакуацияланиб, 13-апрелда уйларига қайтишти.

Тожик томондан бир ҳарбий яраланиб, кейин вафот этгани айтилди.