МХДҚ: Бишкекда гиёҳванд модда сотган Мудофаа вазирлигининг ҳарбийси қўлга олинди

242

Миллий давлат хавфсизлик қўмитаси билан ҳарбий прокуратураси Бишкек шаҳрининг турғунларига кўпдан бери гиёҳванд модда сотиб келган мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчиларини қўлга олди. Бу ҳақда МХДҚ билдирди.

Улар мудофаа вазирлигининг прапорщиги билан ефрейтори гиёҳванд моддаларни сотиш ва фойдаланиш вақтида қўлга олинганини айтишди. Улар Бишкек гарнизонининг ҳарбий қамоғига киритилди.

«Улар Бишкек шағри ҳудудида “Гашиш” моддасини сотиш бўйича тизимли канал уюштириб олишгани аниқланган», — деб билдиришди МХДҚдан.

«Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалди.