ССВ: Бишкекдаги №2 клиник касалхонасини таъмирлаш иши қонуний

227

Бишкекдаги №2 кўп тармоқли касалхонадаги таъмирлаш ишлари қонуний равишда олиб борилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг маълумотига кўра, «Исманкуловнинг кўз микрохирурхияси» хусусий клиникасининг директори Алмазбек Исманкулов Октябрь ТИИБга номаълум одалмар клиникасининг кириш қисмини тўсиб қўйганини айтиб, ариза билан мурожаат қилган. Бироқ унинг «сабаблари тасдиқланган эмас».

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан текширувлардан кейин милиционерлар таъмирлаш ишлари Муниципал мулкни бошқариш департаменти ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан бораётганини аниқлашганини маълум қилишти.

Касалхонада таъмирлаш ишлари 29-мартда бошланган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Исманкуловнинг кўз микрохирургияси» хусусий клиникаси жойлашган иккинчи корпуснинг фасади таъмирланиши айтилган.

10-мартда вазир Бейшеналиев Алмазбек Исманкуловнинг клиникасига келиб, ходимлардан бинони бўшатишни талаб қилган. Бишкек мэрияси №2 кўп тармоқли касалхонасининг иккинчи корпусида жойлашган Исманкулов клиникаси билан ижара шартномасини бузган.

Бейшеналиев клиникага келган ватқда Исманкуловнинг ўзи билан телефон орқали сўзлашган. Вазир телефонда Исманкуловни «довдир» деб, агар бинони бўшатмаса «бир нима бўлишини» айтган.