Temirov Live «Экспресс Строй КГ» компанияси ҳақида янги фактларни аниқлади

251

Бишкекдаги мактабларни қуриши мумкин дейилган «Экспресс Строй КГ» компанияси атрофидаги гап-сўз давом этмоқда. Мазкур фирма шаҳарда мактабларни тендерсиз қуришини халқ вакили Дастан Бекешев айтган.

Бунга Бишкек мэрияси реакция қилиб, компания мактабларни қуришини инкор қилди. Бироқ Дастан Бекешев ҳукуматнинг 140-сонли қарорида «Экспресс Строй КГ» фирмаси мактаб қуриш билан шуғулланиши кўрсатилган деб ишонтирган.

Депутатнинг илтимосига Монополияга қарши курашиш хизмати жавоб бериб, 140-қарор ҳақиқатдан ҳам борлигини, бироқ уни тўлиқ ишлаб чиқиш кераклигини ва балки яроқсиз деб топилиши ҳам мумкинлигини билдирган.

Қарорнинг тақдири ва «Экспресс Строй КГ» компанияси Бишкекдаги мактабларни қурадими ёки йўқми ҳозирча номаълум. Шунга қарамай, Temirov Live’нинг журналистлари бу компания ҳақида батафсил маълумот билишга қарор қилди.

«Компаниянинг асосчиси ҳақида билгимиз келган, шу билан бирга ҳукуматни ҳам, бизнесда ҳам, аниқроғи давлат харидлари ва тендерлар билан алоқаси бор бизнесда ҳам муваффақиятга эришган гуруҳни аниқладик», — дейилади суриштирувда.

Биз Temirov Live’ журналистларининг материалини баён қилиб берамиз.

Эрмек Атантаев ва унинг коррупцияда гумонланган алоқалари

Бекешев «Экспресс Строй КГ» компанияси ҳақидаги маълумотни айтгандан кейин унинг директори Эрмек Атантаев деб билдирган.

«Бу қандай компания, тарихи йўқ. Номаълум Эрмек Атантаев “чиройли” кўзлари учун давлат бюджетидан бундай “пирог” ололмаса керак» , — деган депутат.

Temirov Live таҳририятининг журналистлари 2022-йилнинг 24-мартида «Экспресс Строй КГ» компаниясининг ягона асосчиси ва етакчиси Кочкорбек Жуманазаров, Эрмек Атантаев собиқ директор бўлиб қолганини аниқлашган.

Атантаев Нелли Дашков билан «Сай-Аска» компаниясининг асосчилари. Нелли — «Қирғиз темир йўли» ишхонасининг собиқ етакчиси Василий Дашковнинг аёли. Дашков коррупцияда айбланиб — давлат ишхонасидан 1,1 млрд сом чиқариб кетишда гумонланган. Ҳозир соғлиғи сабаб «суд текширувлари мобайнида» уй қамоғига чиқарилган.

«Сай-Аска»нинг собиқ эгаси Нурманбет Сидиков бўлган — у давлат божхона хизматидаги коррупцияда айбдор деб топилган, божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райим Матраимовнинг жияни.

«“Сай-Аска” бизга “Қирғиз темир йўли” суриштируви асосида маълум бўлган. Унда биз ишхонадаги коррупция схемаларни қўллайди дейилган Канибек Тумонбаев устидан чиққанмиз», — деб қўшимча қилди журналистлар.

Атантаев Канибек Тумонбаев билан коррупцияга гумонланган собиқ муфтий Максатбек Токтомушев асос солган РИБХ компаниясини ҳам бошқарган.

Ўз навбатида Токтомушев масжид қуриш учун ажратилган ерларни сотиш бўйича можарода воситачи бўлиб, бироқ иш судга етмаган. Шунингдек, фирибгарликда Кочкорбек Жуманазаров деган одам айбланган — ҳозир у «Экспресс Строй КГ» компаниясининг етакчиси.

«Қирғиз темир йўли»даги суриштирувда Тумонбаев «Кош-Тамчи» компаниясини бошқариши аниқланган. Журналистлар Бактибек Жантаев — Канибек Тумонбаевнинг хизматкори, шунингдек сиёсатчи Равшан Сабировнинг аёли билан Black Star Burger’нинг асосчиларидан бири эканини аниқлашган. Black Star Burger’нинг Бишкекдаги очилишидаги видеодан Түмўнбаев бор қисми олиб ташланган. Очилиш маросимида Максат Токтомушев ва Равшан Сабиров ҳам бўлган.

Равшан Сабировнинг ўғиллари

«Экспресс Строй КГ» компаниясининг собиқ асосчилари қаторида Ахмадшох Азатов деган одамнинг номи ҳам айтилади. Temirov Live’нинг журналистлари у — Равшан Сабировнинг ўғли эканини таъкидлашмоқда. Сабиров — президент Садир Жапаровнинг собиқ маслаҳатчиси, ҳозир эса президентга қарашли Инвестициялар бўйича миллий агентликни бошқаради.

«Энг асосийси агентство. Бакиевлар даврида шундай агентствони қочқин президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев бошқарган», — деб таъкидлашти журналистлар.

Равшан Сабировнинг яна бир Низамидин Сабиров исмли ўғли бор. У — «Экспресс-строй» қурилиш компаниясининг директори. Вақтида компания Бишкекда қураётган объектни қуриб итира олмаган. 2019-йили Олий суд бизга бу ерда қурилиш эмас, истроҳат боғи бўлиши кераклигини тасдиқлаган. Кейин ер участкаси Бишкек мэриясига ўтказиб берилган.

Бироқ, 2022-йилнинг мартида суд қарори нимагадир кучини йўқотган, ернинг эгаси Дулкун Хожиниязов бўлган. Temirov Live’нинг журналистларининг маълумотларига қараганда у — «Экспресс Строй КГ» компаниясини ҳам, «Экспресс Строй» номли яна бир компаниянинг ҳам собиқ асосчиси.

«Нима дейсизлар, “Экспресс Строй” компанияси тендерсиз билим бериш муассасаларини қуришга қандай имкон олди? Нима учун Олий суднинг охирги қарори кучини йўқотди? Бунга Равшан Сабировнинг алоқаси борми? Бу саволларга бизнинг суриштирувдан жавоб олдингиз деб ишонамиз», — деб сўзини якунлади журналистлар.