Қийноқларнинг олдини олиш маркази: Атамбаевнинг соғлиғи кескин ёмонлашмоқда

Қийноқларнинг олдини олиш миллий маркази собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг соғлиғи судга мажбурлаб олиб келингани сабаб, кескин ночорлашиб бораётганини билдирди.

Миллий марказнинг ходимлари Атамбаевни 15-апрелда бориб кўриб келишган. Собиқ президент, «бели қаттиқ оғриётганини, ўтириб-туришга қийналиб, ҳаракат қилгани сари ҳаво етмай, қўл-оёғи жимираганини» айтиб арзланган.

№47 колониядаги даволаш муассасасининг бош шифокори Алмазбек Атамбаев тўлик текширувдан ўтиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мутахассисларидан маслаҳат олиб, даволанишга мухтожлигини билдирган.

«Миллий марказ жазо ижро этиш хизматини ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчиларига Алмазбек Атамбаевни иқтисослаштирилган муассасада ўз вақтида ва самарали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини таъминлашни таклиф қилади», — деб ёзилади марказнинг билдирувида.

14-апрелда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Бишкекнинг Биринчи май туман судидаги мажлисидан тез ёрдам машинаси олиб кетган.

Мажлисда сиёсатчининг аҳволи ёмонлашиб, қон босими кўтарилиб кетгани айтилган. Судда Атамбаевнинг «Қалис-Ордо» участкасидаги мактабни қурилиши ва Туркия фуқароларига ноқонуний паспорт бериш ишига алоқаси бор жиноий ишлари қаралаётган эди.

«№ 47 колонияда яқинда бўлган воқеадан кейин ЖИХ ходимлари умуртқасига қаттиқроқ тегишган. Тез ёрдам билан колонияга олиб кетишди», — деб ёзган депутат, собиқ президентнинг ўғли Сеидбек Атамбаев.

Алмазбек Атамбаев бунгача соғлигидан шикоят қилаётган эди. Бу ҳақда адвокатлари ва яқинлари ҳам айтишган. Атамбаевни соғлиғи сабаб суд залидан бунгача ҳам бир неча марта тез ёрдам билан олиб кетишган.