Садир Жапаров автомобилнинг олдинги эшикларининг ойнакларини ҳақ тўлаб қоронғилатиш қонунига қўл қўйди

291

Президент Садир Жапаров машиналарнинг олд эшикларининг ойналарини қорайтириш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент маъмуриятининг матбуот хизмати билдирди.

Айтилишича, қонуннинг мақсади — автомашина эгаларига транспорт воситасини олдинги эшикларининг ойналарини қорайтиришга қонуний равишда рухсат олиш имконини бериш ва жиноятчилик сонини камайтириш.

Қонунга кўра, агар ҳайдовчи автомашинасининг олд эшикларини ойнасини рухсатсиз қорайтириб олса унга жарима солинади: жисмоний шахсларга 200 ҳисоб кўрсаткичи (20 минг сом), юридик шахсларга 400 ҳисоб кўрсаткич (40 минг сом). Жариманинг миқдорини ва тўлаш тартибини вазирлар маҳкамаси аниқлайди.

«Дунё тажрибаси кўрсатишича, машиналарнинг ойналарини қорайтириш дунёнинг энг ривожланган давлатларида қўлланилади. Масалан, АҚШ, Япония, Хитой ва бошқа шу каби давлатлар. Шунингдек, транспорт воситаларини олд ойналарини қорайтиришга ҳақ тўлаш асосида бизга яқин қўшни Ўзбекистон ва Тожикистон давлатларида ҳам рухсат берилган», — дейилади муассасанинг маълумотида.

Қирғизистонда машиналарнинг олд эшикларини ойналарини қорайтириш

Автомашиналарнинг олдинги эшикларини ойналарини қорайтиришга рухсат берган қонун лойиҳасини вазирлар маҳкамаси 2022-йилнинг февралида киритган.

Иқтисод вазирлиги раҳбари Данияр Амангелдиев ҳужжат коррупцияни бартараф қилишда керак деган. Бироқ бунгача Қирғизистонда машинанинг олд ойналарини қорайтириш тақиқланишига қарамай, кўпчилик қорайтириб олган эди.

ИИВнинг маълумотига кўра, нозирлар машина ойнасини ноқонуний қорайтириш учун ҳар йили 3000 баённома тузишади. Бунинг учун 5,5 минг сом жарима солинади. Амангелдиев қонун лойиҳасини Республика бюджетини тўлдириш мақсади йўқлигини, бироқ машинани қорайтиришга рухсат беришдан тушган пул ғазнага ўтишини айтган.

Жогорку Кенеш депутатлари қорайтиришга рухсат бериш бўйича «Йўл ҳаракати ҳақидаги» қонунга ўзгартиришларни уч ўқишда маъқуллашган.

Қонунга ўзгартиришларни қабул қилиш олдидан депутатлар қорайтириш зарурати ва унинг оқибатлари ҳақида муҳокама қилишган. Масалан, қўмитанинг 15-мартдаги йиғинида депутат Искендер Матраимов бунга қарши чиқиб, машиналарнинг олд эшиклари ойналарини қорайтиришдан машина бошқаришда тажрибаси йўқ ёшлар фойдаланади деган. депутат Жанар Акаев машина ойналарини бой фуқаролар билан «кўпган ёш болалар» қорайтиради деган. Бироқ бу аргументларга қарамай, қонун лойиҳасини 50 депутат қўллаган.

Қонун лойиҳасига кўра, енгил машиналарнинг эгаларига ойналарни қорайтиришга рухсат бир йилга берилади. Рухсатноманинг нархи кўриб чиқилади. Шунингдек, иқтисод вазири Данияр Амангелдиевнинг айтишича, рухсатноманинг нархи тахминан 50 минг сомни ташкил қилади.