Украин элчиси: Гуманитар ёрдам бўйича қирғиз ФҲВнинг етакчиси билан учраша олмаяпман

276

Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенко фавқулодда ҳолатлар вазири Бообек Ажикеев билан учрашолмаябди. Бу ҳақда дипломат 14-апрелдаги матбуот анжуманида 24.kg нашрининг журналистларига айтди.

«Қирғиз томон билан алоқа оғир кечмоқда. Фавқулодда ҳолатлар вазири билан нима учун учрашолмаётганимиз тушунарсиз. Сўз Украинага гуманитар ёрдам бериш ҳақида бормоқда. Мен кўнгиллилар ҳақида айтмаяпман, улар билан ишлаяпмиз. Бироқ Қозоғистон ҳукумати қандай қилиб инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш йўлини топти», — деди у.

Элчи вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов билан учрашувда амалдор Украинага гуманитар ёрдам беришга кўмаклашишини ваъда қилганини ҳам таъкидлади.

Жовтенко «Қирғизистон — кичик давлат, ҳеч нарсага таъсир қилолмайди» деб айтилган сўзларга қўшилмаслигини ҳам билдирди.

«Бошқа Осиё ва Европа мамлакатларида аҳолси бундан ҳам кам давлатлар бор. Масалан, Ирландия ёки Данияда уч миллионга етмаган аҳоли истиқомат қилади. Шу сабаб Қирғизистон кичик мамлакат эмас», — деди Жовтенко.

Украинага гуманитар ёрдам

«Помогать легко» жамоат жамғармасининг асосчиси Динара Аляева 4-апрелда Бишкекда украиналикларга гуманитар ёрдам йиға бошлаганини билдирган. 10-апрелда гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси жўнатишга тайёр бўлган.

Бишкекда фуқаролар бир ҳафта ичида 240 яқин тўшак, ухловчи қоп, қуритилган мевалар солинган қутилар ва бошқа кўплаган буюмларни олиб кетишди.

Қирғизистоннинг позицияси

Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Акилбек Жапаров 24-мартда ҳарбий можарони тўхтатиш учун Россия билан Украина музокара ўтказишига ишонишини айтган.

Жапаров Қирғизистон «қондошлар бир-бирини ўлдираётган уруш тўхташига қўлдан келганча ҳаракат қилишини» билдириб, президентнинг Қирғизистон дунёда бунчалик таъсирга эга эмас деган сўзини такрорлаган.

«Биз – кичик ўлкамиз, бу дунёда бизнинг позицияга кўп нарса боғлиқ эмас. Бироқ ўйламай қўйилган ҳар бир қадам халқимизга оғир оқибатларни олиб келиши мумкин», — деган Жапаров.

Бунгача Украинадаги уруш ҳақида президент Садир Жапаров ҳам шундай деб, Қирғизистон бу жанжалда бетараф позицияда эканини билдирган.

«Албатта, биз кичик давлатмиз. Бизни кучимиз урушни тўхтатишга етмайди. Шу сабаб биз холис ўлка бўлишимиз керак», — деган Жапаров парламент йиғинида.

Рус ҳарбийларини кенг кўламда Украинага ҳужуми 24-февралда бошланган.