Энергетика вазирлиги: Давлат электр энергиясини бу йил ҳам қўшни мамлакатлардан импорт қилади

275

Қирғизистон Токтогул сув омборидаги сувни тежаш мақсадида электр энергиясини бу йил қўшни давлатлардан олишни давом эттиради. Бу ҳақда 15-апрелда «Ата Журт Қирғизистон» фракциясининг парламент йиғинида энергетика вазиининг ўринбосари Тилек Айталиев билдирди.

У 2021-2022-йиллари энергетика инқирози сабаб электр энергияси Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан импорт қилинганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу чоралар кўрилмаганда сув омборидаги сувнинг ҳажми хавфли даражага етиб, ГЭС электр энергиясини ишлаб чиқаролмасди.

«Бу йил ҳам шундай ҳаракатлар тўхтамайди. Биз сувни тежаш бўйича иш олиб боряпмиз. Бу йил ҳам импорт қилиш бўйича муаммоларни бари ҳал қилинган. Асосан импорт бу йил Туркманистондан бўлади», — деди Тилек Айталиев.

Айталиев Бишкек ИЭМнинг қувватининг ҳажми ҳам ошганини қўшимча қилди. Амалдор таъкидлашича, ИЖМ қишда 360 мегаваттгача қувватда ишлаганини, 2021-йили эса 450 мегаватт электр энергиясини ишлаб чиққан.

«Ҳар йили 1,3-1,5 миллиардгача, энг кўпи 1,5 млрд кВт/соатгача ишлаб чиқарган. Ўтган йили қишда 2,1 млрд кВт/соатгача ишлади. Бунинг асосий мақсади [Токтогул сув омборида] сувни тежаш бўлиб ҳисобланган», — деди у.

Унинг айтишича, бугунги кунда Токтогул сув омборида сувнинг ҳажми 8,1 миллиард метр кубни тузади.

«Ўтган йили кузда Токтогул сув омборида сувнинг кўлами хавфли бўлган. Ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан фарқ 2,9 млрд метр кубни ташкил қилган. Ҳозирда бу 0,4 млрд метр кубгача қисқарди. Бу энергетика тармоғининг умумий ишини оптимизациялаш ёрдами билан юзага келди», — деди Айталиев.

Айталиев бугунги кунда ўлкада мунтазам ўчиришлар йўқлигини ва вазият барқарорлигини қўшимча қилди.