Жапаров чегарадаги вазият бўйича маълумотларни сохталаштирмасликка чақирди

300

Президент Садир Жапаров 13-апрелда Фейсбукдаги расмий саҳифасида чегарадаги ҳолат сабаб маълумот берди. У сўз эркинлиги борлигини таъкидлаб, бироқ можароларда маълумотларни сохталаштирмасликка чақирди.

«Қўшни давлатлар билан бўлган можароларда маълумотларни ўзингиз истагандай ўзгартириб, уларнинг раҳбарларини масхаралаб, турли видео-фотоматериалларни олишни тўхтатинг. Бу ишингиз маънавий этикага тўғри келмайди. Бу ишингиз билан вазиятни янада кескинлаштиришга, икки халқни қайрашга туртки бўляпсизлар», — деб ёзди Жапаров.

Шунингдек, чегара муаммоси 30 йилдан бери ҳал бўлмаслигини айтиб, муддати битгунча муаммони бартараф қилиш нияти борлигини ёзди.

«Ҳа, чегара муаммоси бор. 30 йилдан бери ҳал бўлмайдиган масала. Жуда диққат эътиборни, синчковликни талаб қилади. Аниқлаш ишлари бормоқда. Минглаган километр аниқланмаган жойлар бор. Вақт керак. Ҳудо хоҳласа, менинг президентлик муддати битгунча бу масалани ҳал қиламан деган ниятим бор», — деди президент.

12-апрелда қирғиз-тожик чегарасида яна қуролли можаро бўлган. Натижада қирғиз томондан умумий олти киши жароҳатланган, тожик томондан бир ҳарбий жароҳатланиб вафот этгани айтилди.

Баткен ва Лайлак туманларнинг умумий 18 507 турғуни ҳолат сабаб хавфсиз жойга эвакуацияланиб, 13-апрелда уйларига қайтишти. Ҳозирда вазият барқарор, куч органлари кучайтирилган тартибда хизмат қилишмоқда.