Баткен: Чегара можаросида жами олти қирғизистонлик жабрланди

416
Баткен вилояти, Тўрт-Кўча ҳудуди. Сурат: Тойчубек Боронбаев/Kloop

12-апрелда қирғиз-тожик чегарасида бўлган қуролли можарода олти қирғизистонлик жароҳатланди. Бу ҳақда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 1-апрель ҳолатига кўра, Лайлак туман умумий шифокорлик амалий марказининг жарроҳлик бўлимида икки одам даволанмоқда.

Уларнинг бири 23 ёшдаги ҳарбий хизматчи, уни сонига ва товонига ўқ учқунлари теккан. Операция қилиниб, аҳволи ўрта оғир дейилмоқда.

Иккинчи бемор 30 ёшдаги яшовчи. Унинг ўнг тизасига ўқ учқунлари теккан. Аҳволи ўрта оғир.

Касалхонага мурожаат қилган яна тўрт киши амбулатор даволанишга юборилди. Вазирликдан касалхонада дори-дармон ва тиббий буюмлар етарли эканини таъкидлашди. Шифокорлар кучайтирилган тартибда ишлашмоқда.

Чегарадаги можаро

Қирғизистоннинг МХДҚга қарашли чегара хизмати 12-апрель куни кечга яқин Баткен вилоятининг Лайлак туманидаги қирғиз-тожик чегарасида отишув бўлганини маълум қилган.

Биринчи жанжал туманнинг Селкана ҳудудида бўлган. Унда тожик аскарлари Қирғизистон чегарасига 20 метр кириб келиб, қирғиз ҳарбийлари ўқ отишган.

Икки давлатнинг чегара вакиллари сўзлашиб, отишув тўхтатилган. Ўша вақтда қирғиз томондан ҳеч ким яраланган эмас, тожик томондан эса бир ҳарбий ўқдан жароҳатлангани маълум қилинган.

Бироқ Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегара вакиллари сўзлашаётган вақтда можаро бўлган жойга қўшимча қўшимча куч қатори келган Тожикистон чегарачилари қирғиз ҳарбийларига ўқ отишган.

Иккинчи отишув 30 дақиқа давом этган. Натижада бир қирғиз ҳарбийи яраланган. Чегара хизмати тожик томон Лайлак туманининг Дўстлик қишлоғини миномёт билан ўққа тутганини маълум қилган. Шунингдек, тожик томонни маҳаллий аҳолини отишни тўхтатишга ва вазиятни кескинлаштирмасликка чақирган.

Муассасанинг матбуот  хизмати соат 22:15 атрофида Тожикистон чегарачилари Дўстлик қишлоғини миномётдан отишни тўхтатганини билдирган.

Кейинчлик соат22:50дан бошлаб 23:16гача Баткен туманининг Радар-1 ҳудудида тожик аскарлари қирғиз чегарачиларини вақти-вақти билан отгани айтилган. Шунингдек, воқеа бўлган жойга Тожикистон қўшимча кучларни ва воситаларни олиб келаётгани кузатилган. Томонлар учрашиб, қўшимча кучларни ортга қайтаришга келишган.

Икки томонлама сўзлашувлар 13-апрелга ўтар кечаси Қирғизистоннинг «Кулунду-автожол» назорат ўтказиш бекати билан Тожикистоннинг «Овчи-Калача-автожол» назорат бекати ўртасида давом этган.

13-апрелда соат 11:00дан 12:30гача Лайлак туманининг Селкана ҳудудида президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Абдикарим Алимбаев ва Согди вилояти раҳбари Раджаббой Ахмадзода учрашиб, қабул қилинган қарорларни бажаришга келишишган.

Чегара можароси сабаб Баткен ва Лайлак туманларининг 18 507 турғуни эвакуацияланиб, 13-апрелда яна уйларига қайтишти. Ҳозирда вазият барқарор, куч органлари кучайтирилган тартибда ишлашмоқда.