«Қанақа оппозиция?» Байсалов Қумтўр бўйича келишув ҳақида айтган сиёсатчиларга жавоб берди

264

Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов Фейсбук саҳифасида «Бирлашган демократия ҳаракати»нинг бидирувига жавоб берди. Ҳаракат 13-апрелда Қирғизистон Қумтўр бўйича Centerra Gold Inc. билан тинчлик шартномасини тузишдан бош тортиши керак деб билдирган эди.

«Оппозиция деб бу дўстларимизни аташ нотўғри. Равшан Бабир ўғли 2,5 минг овоз олган президентлик сайловида. Клара хонимники дурустроқ: 1% — 14 минг овоз. Қаердан мухолифат бўлишарди? Фаол денглар, илтимос. Шу тўғри бўлади!» — деб ёзди Байсалов.

Байсалов ҳаракат аъзоларини оппозиция деб ҳисобламаслигини билдирди.

«Уят бироқ. Сиёсатчи билан артист сезиши керак саҳнадан қачон тушишни. Оппозиция бўлади, ҳозир ҳам бор. Бироқ бу фаоллар эмас. Бузуқи деб айтмайин. Бироқ Қумтўрни 100% халқимизга қайтарилишига БМТ бош бўлиб, дунё ҳамжамияти ҳавас қилиб, мақтаса, табрикласа, булар аксинча қарши чиқиб, бузуқилик қилиши нимаси», — дейди амалдор.

Байсаловнинг билдирувига «Бирлашган демократия ҳаракати»нинг аъзоси, сиёсатчи Клара Сооронкулова ҳам жавоб қайтарди.

«Байсаловни сўколмаганимга ҳеч қачон афсусланмаганман. Қаерга, қайси кеманинг ортидан “юборишимни” билмаяпман. Бечора. Премьер-министрликка овоз бериш билан сайланганда бошқа гап эди», — деб ёзди Сооронкулова Фейсбук саҳифасига.

Мухолифатчиларнинг билдируви

«Бирлашган демократия ҳаракати» «Қумтўр: коррупция ва экология хавфлари» деган мавзуда 13-апрель куни ўтган йиғинда Қирғизистон Қумтўр бўйича Centerra Gold Inc. билан тинчлик шартномасини тузишдан воз кечиши керак деб билдирган.

Сиёсатчилар Қумтўрни миллийлаштиришнинг зарурлиги ҳақида мурожаат тайёрлашганини билдиришди. Уларнинг фикрича, Канада компанияси билан шартнома тузиш — Қирғизистон учун мағлубият бўлади, сабаби давлат «Центерра»даги акциялардан бош тортиб, экология ҳаражатларини ўз бўйнига олмоқда.

«Бирлашган демократия ҳаракати» — бу қирғиз мухолифатининг янги тизими, ҳаракат тузилгани 31-мартда маълум бўлган. Унинг таркибида Равшан Жээнбеков, Клара Сооронкулова, Бектур Асанов, Мамбетжунус Абилов, Кенешбек Дуйшобаев каби сиёсатчилар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар бор. Ҳаракатнинг координатори — Мамбетжунус Абилов.