«Норин» ишхонаси ўз маблағига «Куланак» ГЭСини қуради

266

Вазирлар маҳкамаси «“Норин” ишлаб чиқариш корхонасига» Норин вилоятида «Куланак» гидроэлектростанциясини қуриш ҳуқуқини берди. Бу ҳақда минкабнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, «Куланак» ГЭСнинг ьелгиланган қуввати 100 МВт тузади. ГЭС билан бирга корхона сув омбори ва плотина ҳам қуради. Минкабдан корхона қурилишга ўз маблағини сарфлашини билдиришди.

Лойиҳанинг смета ҳужжатлари бўйича, «Куланак» ГЭСни қуриш муддати 4 йилни, тўсманинг баландлиги 27 метрни ташкил қилади.

«Куланак» ГЭСни қуриш лойиҳаси Россиянинг «Ленгидропроект» лойиҳалаш институти томонидан ишлаб чиқилган. Муассаса қўшимча қилишича, Норин дарёсига қуввати 6,2 ГВт бўлган 30га яқин ГЭС қурса бўлади.

Юстиция вазирлигининг реестрига кўра, «“Норин” ишлаб чиқариш корхонаси»ни Кутубай Мурзубаев бошқаради. Маълумотга кўра, корхона турар-жой ва бошқа биноларни қуради.

Бундан ташқари, Адлия вахирлигининг маълумотига кўра, Мурзубаев «Орион» қурилиш компаниясига эгалик қилади, компания асосчиларининг рўйхатида «“Норин” ишлаб чиқариш корхонаси» ҳам кўрсатилган. Мурзубаев «Орион Хотелс» меҳмонхонасини ҳам бошқаради.

«Норин» ишхонаси, Мурзубаев каби бунгача Ататүрк паркидаги ноқонуний берилган ерлар ҳақида «Клооп»нинг суриштирувида ёритилган.

«Клооп»нинг суриштирувчилари 2003-йилда «Норин» ишхонаси 10 коттеж қуриб, таъсирли ва бой одамларга сотганини аниқлашган. Уларнинг орасида тадбиркор Болотбек Исахунов ва «Қирғизистон миллий электр тармоқлари» директорининг ўша вақтдаги ўринбосари Раимбек Мамиров бор.

Ўша йили ўн коттежнинг эгаси мэриядан ерларга эгалик қилиш ҳуқуқини беришни сўрашган. Муниципалитет бу илтимосни рад этган.