«Мағлубият». Мухолифат ҳукуматни Қумтўр бўйича тинчлик келишувидан бош тортишга чақирди

282

Қирғизистон Қумтўр бўйича Centerra Gold Inc. билан тинчлик шартномасини тузишдан воз кечиши керак. Бу билдирувни «Бирлашган демократия ҳаракати» «Қумтўр: коррупция ва экология хавфлари» деган мавзуда 13-апрель куни Бишкекда ўтган йиғинда айтди.

Сиёсатчилар Қумтўрни миллийлаштиришнинг зарурлиги ҳақида мурожаат тайёрлашганини билдиришди. Уларнинг фикрича, Канада компанияси билан шартнома тузиш — Қирғизистон учун мағлубият бўлади, сабаби давлат «Центерра»даги акциялардан бош тортиб, экология ҳаражатларини ўз бўйнига олмоқда.

«Бирлашган демократия ҳаракати» — бу қирғиз мухолифатининг янги тизими, ҳаракат тузилгани 31-мартда маълум бўлган. Унинг таркибида Равшан Жээнбеков, Клара Сооронкулова, Бектур Асанов, Мамбетжунус Абилов, Кенешбек Дуйшобаев каби сиёсатчилар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячилари ва фаоллар бор. Ҳаракатнинг координатори — Мамбетжунус Абилов.

Қумтўрнинг Қирғизистонга ўтиши

Президент Садир Жапаров 4-апрелдаги мурожаатида «Қумтўр олтин кони Қирғизистоннинг тўлиқ тасарруфига ўтганини» маълум қилган. Бу Қирғизистон Канаданинг «Центерра Голд Инк» компанияси билан расмий «ажрашганини» англатади.

Президентнинг айтишича, энди «Қумтўр Голд Компани» ишхонасининг 100% — «Центерра»нинг филиал ишхоналари Қирғизистонга тегишли.

Канада компанияси ўтган йилнинг уч квартали учун дивидендларни ҳам тўлаб беради — тахминан 11 млн доллар. Бундан ташқари, «Центерра» Қирғизистонга 50 млн доллар миқдорида бир марталик тўловларни ҳам тўлаб беради. Шунингдек, қирғиз томон бунгача Лондон банклари бирининг ҳисобида сақланаётган «Қумтўр»нинг рекультивация фондидан 53 млн доллар олади.

Бундан ташқари, Канаданинг компанияси Қирғизистонга қарши барча суд жараёнларини тўхтатади: АҚШда, Швецияда ва Канадада.

Президентнинг айтишича, агар олдин Қирғизистон «Центерра»дан рамзли ҳажмда дивидендларни олган бўлса, кон Қирғизистоннинг ташқи бошқарувига ўтгандан бери 323 млн доллар олди.

Centerra нимага эга бўлади?

Жапаровнинг айтишича, «Центерра»нинг 26,1% акциясига эгалик қилган «Қирғизолтин» давлат компанияси бундан бош тортади. 4-апрелга кўра бу акциялар пакетининг баҳоси 778 млн доллардан ортиқ бўлган.

Қирғиз томон ҳам Центеррага қарши қўзғалган барча суд ва бошқа ишларни, даъволарни тўхтатади.

Канада компаниясидан Садир Жапаровнинг билдируви ва у айтган келишувларни тасдиқлашди. Компаниянинг 4-апрелдаги билдирувида томонлар ўртасидаги тинчлик келишувининг бошқа сабаблари ҳам кўрсатилган.

Масалан, Қирғизистон Қумтўр кони ва унинг рекультивацияси учун «тўлиқ жавобгарликни» ўзига олган. «Қумтўр» лойиҳаси билан «Центерра» ўртасида тузилган барча келишувлар кучини йўқотади.

Канада компаниясининг директорлар кенгашидан «Қирғизолтин»нинг икки вакили чиқади. Қирғизистон давлат компанияси орқали «Центерра»нинг 26,1% акциясига эгалик қилган ва Канада компаниясининг директорлар кенгашида «Қирғизолтин»нинг уч вакили бор эди.