Чегара: Икки томонлама сўзлашувлар ўтказилди, турғунлар уйларига қайта бошлади

342
Лайлак туманининг Максат қишлоғининг кириш қисми. Сурат: Тойчубек Боронбаев/Kloop

МХДҚнинг чегара хизмати 13-апрелга кўра қирғиз-тожик чегарасидаги вазият «нисбатан барқарор» деб билдирди. Лайлак ва Баткен туманларининг эвакуацияланган турғунлари уйларига қайта бошлашди.

Чегара хизматининг билдиришича, 13-апрелга ўтар кечаси соат 03:00дан 03:55гача Қирғизистоннинг «Кулунду-автожол» назорат ўтказиш бекати билан Тожикистоннинг «Овчи-Калача-автожол» назорат ўтказиш бекати ўртасида Баткен ва Соғди вилоятининг раҳбарлари учрашган.

Унга икки давлатнинг чегара вакиллари ва куч органи бошчилари қатнашишди. Сўзлашув давомида томонлар қўшимча кучларни ва воситаларни аввал жойлашган ўрнига қайтаришни назорат қилиш ва можаро бўлган ҳудудда делегациялар учрашувини ўтказишга келишишган.

13-апрелда соат 11:00дан 12:30гача Лайлак туманининг Селкана ҳудудида президентнинг Баткен вилоятидаги вакили Абдикарим Алимбаев ва Соғди вилояти раҳбари Раджаббой Ахмадзода учрашган.

Алимбаев ўзи учрашувда аввал қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича музокара ўтганини таъкидлади.

«Охирги вақтларда куч структуралари қўшимча кучларни чегарадан олиб чиқишмоқда, ҳарбий прокуратура текширув ўтказяпти, милиция ходимлари асосий трассаларда биргаликда иш олиб бормоқда. Биз Соғди вилояти раҳбари биоан аҳолига тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича сўзлаштик. Мен Янги-ер қишлоқ ҳукуматига бораман, учрашув бўлиши кутилмоқда», — деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, у «вазият тинч» деб таъкидлади. ФҲВнинг матбуот хизмати 13-апрель соат 12:00га кўра яқинларининг уйларига эвакуацияланган 17 799 турғундан 8 687си уйларига қайтиб кетганини билдирди. ФҲВ томонидан эвакуацияланган Лайлак туманининг 544, Баткен туманининг 33 турғуни уйларига қайтишти.

12-апрелда қирғиз-тожик чегарасида яна қуролли можаро бўлган. Натижада қирғиз томоннинг бир ҳарбий ва бир оддий фуқароси жароҳатланди, тожик томондан бир ҳарбий жароҳатлангани айтилди.