«Уришиб, этикани сақлашни илтимос қилди». Бейшеналиев президентдан нимага гап эшитганини айтди

255

Президент Садир Жапаров Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни койиб, вазир сифатида этикани сақлашни сўради. Бу ҳақда Kaktus Мedia’га Бейшеналиевнинг ўзи билдирди.

«Президент мени уришиб, этикани сақлашни сўради. Менга ўхшаган вазири борлигига жини келяпти», — деди вазир.

Бейшеналиевнинг айтишича, агар ишдан бўшатилса «бир қанча буви ва боболар йўл тўсишга» ният қилишмоқда.

«Шу ҳафтада вазирлар маҳкамаси менинг ишимни кўриб чиқади, бироқ мен ўз ўрнимда қоламан деб, ўйлайман. Ҳукумат ва бутун жамоатчилик мени "лопух" деганимни, этикага тўғри келмайди деб, танқид қилмоқда. Мен ҳеч қандай натижа бўлмаса этиканинг нима кераги бор деб жавоб бердим. Мени ишдан олишса бир гуруҳ қариялар йўлни ўртасига ётиб олиб, ҳеч кимни ўтказмаймиз дейишмоқда. Мен учун Қирғизистоннинг барча йўлари ёпилади», — деди у.

Ислоҳотчи Бейшеналиев

Бейшеналиев соғлиқни сақлашни «халқники» қилиб беришини айтди.

«Ҳа, мени эмоция билан айтган сўзларим учун масхаралашяпти. Бироқ тушунасизлар, мен президентни танлаб, унга давлат тақдирини ишониб топширган халқ учун соғлиқни сақлашни кўрсатиб берайин деб ҳаракат қиляпман. президент менга соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиб, тизимни қайта тикла деб ишониб берди», — деган Бейшеналиев.

Вазир соғлиқни сақлаш тармоғида яхши ўзгаришлар борлигини ҳам билдирган эди.

«Яхши ўзгаришлар бор: қирғиз-урк дўстлик касалхонаси ишлай бошлади, президент 2011-йилдан бери турган травмотологияни таъмирланган корпусини кўрди, Бишкекнинг №2 туғруқхонага бинони қайтариб бердим, бу ер ҳомиладор аёллар учун кенг бўлиб қолди, “Алтын Балалык”ни қуряпмиз, сифатли тиббий кадрларни тайёрлаш бўйича ишлар бормоқда. Бошқа тиббий марказлар каби клиника учун хусусий бинони олиб, ишини давом эттириши усун ўша А. Исманкуловга нима тўсқинлик қиляпти?» — деган вазир.

Бейшеналиевнинг айтишича, унинг ислоҳотларини корифейлар қўллашади.

«Олиб борилаётган ислоҳотларни бизнинг тиббиёни барча корифейлари қўллашади — М. Мамитов, М. Мамакеев ва бошқалар. Шу сабаб яна бир марта айтайин — бундан кейин ҳам ислоҳотларни давом эттирсам, соғлиқни сақлашни қайта тиклаб, халқники қиламан. Мени ишимдан халқ танлаган президент бўшата олади», — деб билдирган вазир.