«Амалда бажарилмаган ишлар». Чолпон-Ата мэрияси давлатга 720 минг сом зарар етказди

304

Иссиқкўл туман прокуратураси Чолпон-Ата шаҳридаги истироҳат боғини кўкаламзорлаштиришда шаҳар мэрияси ва вилоят ривожлантириш фондининг ходимлари давлатга 720 минг сом зарар келтиришганини аниқлади. Бу ҳақда бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, текширув давомида «Чолпон-Ата шаҳридаги боғни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш» лойиҳасига муассасанинг хизмат ходимлари амалда бажарилмаган ишларга ноқонуний равишда пул ўтказишган.

Бу факт бўйича туман прокуратураси «лавозим ваколатларидан фойдаланиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган.

Шу йилнинг февраль ойида Иссиқкўл вилоятининг ривожлантириш фондининг бошқарув дирекциясининг масъуллари Тон туманидаги Тўрт-Кул қишлоғига 200 ўринли Маданият уйини қуришда давлатга 2 млн сомдан ортиқ зарар келтиришгани аниқланган.