Бишкекда фуқаролар украиналиклар учун аталган гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини тўплаб, жўнатишга тайёрлашди. Бу ҳақда «Помогать легко» жамоат фондининг асосчиси Динара Аляева ўзининг Фейсбук саҳифасида билдирди.
У Бишкекда фуқаролар бир ҳафта ичида 240 енгил тўшак, ухлайдиган қоп, қуритилган мевалар солинган қутиларни ва бошқа кўплаган буюмларни олиб келганини кўрсатди.
«Бизнинг қирғиз асали, болалар таглиги, ширинликлар, консервалар, иссиқ тўшаклар, ухловчи қоплар солинган ҳар бир қопни ва қутини чин юраги билан боғлаган ҳар бирингизга раҳмат айтаман. Шундай яхши одамлар орасида яшайман. Сизлар бошқачасизлар!» — дейилади Аляеванинг билдирувида.
Кейинчалик, у «Клооп»га гуманитар ёрдам йиғиш давом этаётганини билдирди. Аляева фуқаролар консерваларни, ун, макарон, гуруч ва кийим-кечак олиб келишганини, бироқ уларни кейинги партияда юборишларини таъкидлади.
Украинага гуманитар ёрдам юборишни фаол Динара Эркимбаева уюштирган. У «Клооп»га йиғилган тўшаклар катта омборга юборилишини, кейин Варшавадан Украинагача логистикани ишлаб чиқиш кераклигини айтган.
Эркимбаева Сосновкадаги болалар уйининг ходимлари гуманитар ёрдам сифатида 50 жун тўшак тикиб беришганини таъкидлади. Кейин улар бир неча фаоллар билан саҳий одамлардан йиғилган маблағ ҳисобига ухловчи қопларни тикишган.
«Бизнинг ёрдам эътиборсиз қолмайди деган умиддамиз. Бу ёрдам ҳарбийларга ва ҳудудни ҳимоя қилаётганларга зарур бўлмаслиги мумкин, бироқ тинч аҳолига албатта керак бўлади […] Мени фикримча, бу тўшаклар уларни иситади ва бутун дунё чуқур қайғуоиб, ёрдам беришга қўл чўзаётганини англатади», — деди фаол.
Бишкекда украиналиклар учун гуманитар ёрдам йиғиш ташаббуси 4-апрелда айтилган.
Унда Аляева украиналикларга ухловчи қоплар, кичик гиламчалар, иссиқ тўшак ва узоқ муддат сақланувчи озиқ-овқат кераклигини айтган.
«Қўл қовуштириб ўтиришга сабр қолмади. Қандай уруш бўлмасин у албатта одамларнинг умрига зомин бўлади. Ҳозир Украинада бўлаётган воқеаларни ўқиб, кўриш — мумкин эмас. [...] Келинглар гуманитар ёрдам йиғиб, бизнинг эрксиз ҳукуматга (минкабга) одам бўлиш қандайлигини кўрсатамиз!» — деган Аляева.